TGTGInsightkecerdasan telegramLIVE / telegram public index
← IKAR | FACTOR BOOKS
IKAR | FACTOR BOOKS avatar

TGINSIGHT POST

Post #180

@ikar_factor

IKAR | FACTOR BOOKS

Tampilan915Jumlah tampilan
Diposting29 Sep29/09/2022, 15.24
Isi postingan

Isi

Кеча менга @factor_books нашриёти янги чоп этилган "ИКАР-илк катта адабий резонанс" мажмуасини совға қилди. Ундаги тўртала китоб тўрт кучли замондош ижодкорлар: Усмон Азим, Эркин Аъзам, Мурод Муҳаммад Дўст ва Хуршид Давроннинг қаламига мансуб. Бу нашриётни ёш, ўзиям чиройли, тарбияси ҳам гўзал, қилаётган иши хайрли ва зиёли Соҳибжамол Каттаева деган қиз юритади. Ўз ишига меҳр қўйиб, катта муҳаббат билан бажараётганларни кўрсам, хурсанд бўлиб кетаман, ҳавасим келади. Нашриёт тинимсиз янгилик қидиради, янги ғояларга уринади. Шу тўплам баҳона улар "Икар" номли танлов ўтказаётган экан. Бу танловда махсус "промо-код" ли тўпламга эга бўлган ва китобларни тўлиқ мутолаа қилган барча ёшдаги китобхонлар иштирок этиши мумкин бўларкан. Ташкилотчилар асосий ўринлар бўйича ғолиб деб топилган 3 нафар иштирокчига катта пул мукофотлари ва автомобиль топширишни ваъда қиляпти. Қўшимча маълумотларни @ikar_factor дан олиш мумкин. Маззаей, шунчаки китоб ўқиб пул ютсанг, машинали бўлсанг... Машинани ўзим ютиб кетсаммикин, а) @qurbonova_a