TGTGInsightkecerdasan telegramLIVE / telegram public index
← IKAR | FACTOR BOOKS
IKAR | FACTOR BOOKS avatar

TGINSIGHT POST

Post #230

@ikar_factor

IKAR | FACTOR BOOKS

Tampilan753Jumlah tampilan
Diposting20 Okt20/10/2022, 06.40
Isi postingan

Isi

Кеча "Factor books" нашриёт уйи томонидан "Ikar" лойиҳаси доирасида нашр этилган китобларнинг тақдимот маросимида қатнашдик. Ажойиб тадбир бўлди. Тўғри, камчиликлар ҳам бўлди. Лекин тадбир баҳона яратилган байрамона кайфият, адабий муҳит бу камчиликларни арзимас ва кўринмас қилиб қўйди. Устозларимиз саҳнадан туриб ёшлар учун жуда қимматли гапларни айтишди. Кўп қадрдонларимизни кўриб севиндик. Шеърлар, қўшиқлар тингладик. Бу китобларнинг нашр этилиши - ёш ноширларнинг адабиётимизнинг катта авлоди вакилларига ўзига хос эҳтироми рамзидир! Яна бир гап. Ҳали бирор бир нашриёт устозларимиз Усмон Азим, Хуршид Даврон, Эркин Аъзам, Мурод Муҳаммад Дўстни бир саҳнага шу тахлит жам қила олмаган эди! Агар шунақаси бўлган бўлса, шахсан мен эшитмаганман, кўрмаганман! Тадбирдан сўнг ҳам устозларимиз билан таассуротлар ҳақида, ташкилотчилар ҳақида узоқ гаплашдик. Қойил! Омад, "Factor books"! @shomuz - Yo‘limiz bir!