TGTGInsightkecerdasan telegramLIVE / telegram public index
← IKAR | FACTOR BOOKS
IKAR | FACTOR BOOKS avatar

TGINSIGHT POST

Post #254

@ikar_factor

IKAR | FACTOR BOOKS

Tampilan710Jumlah tampilan
Diposting22 Okt22/10/2022, 06.00
Isi postingan

Isi

ТЎРТ ЮЛДУЗ ШУЪЛАСИ Кеча Ёшлар ижод саройида "Faktor books" нашриёти чоп этган тўрт китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Булар атоқли адибларимиз Усмон Азим, Эркин Аъзам, Мурод Муҳаммад Дўст, Хуршид Давронларнинг китобларидир. Аввало бу хайрли иш учун нашриётнинг раҳбариятию жонкуяр муҳаррирларига раҳмат. Холислиги, ҳақиқий адабиётга меҳри учун ташаккур! Бу тақдимот бошқаларидан тубдан фарқ қилди мен учун. Миллий адабиётимизда ўз муҳрини қолдиролган, ярим асрки ўз сўзида собит қолиб, лафзию амали бир бўлиб келаётган устозларнинг бир даврада жам бўлишининг ўзи бир байрам. Бу улкан сўз усталари адабиёт ривожи учун унутилмас ишлар қилишди. Уларнинг ҳар бири ўз йўлини яратдилар. Ўзларининг мактабини яратди, десак ҳам ҳақимиз кетмади. Бу инсонлар ўзлари мансуб бўлган авлод шарафини мардона ҳимоя қилолди. Ўзларидан олдинги қалам эгаларидан кейин миллий сўз сарҳадларига янги маёқлар қадай олдилар. Тақдимотда устоз Хуршид Даврон ўзи мансуб авлод ҳақида: "Биз бир-биримиздан ҳайиқиб, ёзганимга фалончининг фикри қандай экан, деб улғайдик" деди. Ҳақ гап, сезганлар учун зўр улгу. Бу уста шоир-ёзувчилар миллий дунёқараш йўлида, ватан мустақиллиги йўлида мураккаб йўлни босиб ўтдилар, миллатпарвар авлод вояси учун камарбаста бўлдилар. Эрк ва миллат умумруҳи осмонини кенгайтирдилар. Янги образлар, янги сўзлар, янги жумлалар билан тилни, адабиётни бойитдилар. Мени энг қувонтирган нарса эса бундай: Ўтган 100 йилда бизнинг адабиёт кечагидай бағри бутун тарзда намоён бўлмаган эди. Йўқотганлари топганидан кўп бўлган бу заҳматкаш сўз карвони кеча саҳнани тўлдириб ўтирган бир авлоднинг тўрт юлдузини бундай бақамти кўрмаган эди ҳали. Бу бизнинг бахтимиз. Бу шоир-ёзувчиларнинг борлиги, бизга замондошлиги бизнинг саодатимиз. Уларнинг бизларга айтган ҳар бир сўзи қимматли. Алқагани мукофот, танбеҳлари катта сабоқ. Мен бир майдон Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Шукур Холмирзаев, Рауф Парфи, Омон Матжон каби улуғ сўз синчилари билан суҳбатдош бўлдим. Уларнинг бири бошқасини такрорламас дунёсида озми-кўпми яшадим. Шу зотлардан кейин муаззам даврада юқорида санаб ўтганим тўрт сайёра каби шоирларим бор, ёзувчиларим бор. Уларга бир маухлис, бир даврдошлигимнинг ўзи мен учун катта гап. Бу ерда чин дунёга ўтган салафларимиз Тоғай Мурод, Ҳалима Худойбердиеваларнинг кўз илғамас, аммо собит ўрни ҳам борлигини айтиш ҳам қарз. Бу авлод вакиллари миллий бойлик. Буларнинг ёзганлари, шахсиятларидаги бойир тутумлар ўзбекнинг кетмас давлати, мулки. Уларни қадрлаш, моҳиятига етиш, бизнинг бурчимиз. Ёзаётганингда уларнинг елканг оша қараб турганини ҳис қилиш бизга шижоат, интизом, масъулият юклайди. "Ўзбек катта халқ-у пешонаси тор", деган ўкинчли сатрим бор. Шу гапимни қайтиб олай. Пешонаси кенг бўлсин бу халқнинг. Ҳазрат Қодирийдан, жувонмард Усмон Носиргача, ундан ўтган аср ўртасию сўнггидаги қатағон довулида ўтганларимиз, руҳи синганларимиз ўрнига қад кериб турган бу устозларимиз халқимиз бахтига соғ бўлсинлар. Узоқ йиллар адабиёт иқболи учун, маданий иқлим барқарорлиги учун ёнимизда турсинлар. "Faktor books" нашриётининг эса барорини бераверсин! Шодмонқул САЛОМ