Isi
Бугун кун бир неча учрашувда бўлдим. Дастлаб Киночилар уйида (Панорамада) Ислом цивилизацияси маркази учун улуғ мутафаккир боболаримизга бағишланадиган қисқа метражли бадиий ва анимацион фильмлар тайёрлаш билан боғлик кенгашда қатнашдим. Кейин “Factor books” нашриётига бориб тарихий ҳикоялар ва қиссалардан тузилган Самарқанд хаёли" китобимнинг лойиҳа нусхасини олдим. Нашриёт ижодкорлари билан кейинги режалар ҳақида суҳбатлашдик. Баланд кайфиятда кейинги учрашувга бордим. Бу учрашув Ўзбекистон Мучулмонлари идораси Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртида бўлиб ўтди. Билим юрти мудири Муҳаммад Амин Носир ва кўп йиллик қадрдоним ёзувчи Орзиқул Эргаш билан билим юрти фаолиятининг ажралмас қисмига айланажак ноширлик масалалари юзасидан гурунглашдик. Тошкентга келганимга эллик йилдан ошган бўлса-да бирон марта кирмаган Кўкалдош мадрасасининг шинам ва қадимий ҳовлисини айланиб, кўнгил яшнади.