TGTGInsightkecerdasan telegramLIVE / telegram public index
← Sobir Muhammad
Sobir Muhammad avatar

TGINSIGHT POST

Post #134

@sobir_mukhammad

Sobir Muhammad

Tampilan313Jumlah tampilan
Diposting16 Jun16/06/2025, 12.24
Isi postingan

Isi

#ЭЪЛОН Шеърий дуэл дейилса тентароқлаганлар кўп бўлди. Кўзлари тарихга ўтмаса айб кимда? Қай жанг олди шоирлар баҳс қилмаган? Ҳеч йўқ пайғамбар давридаги шоирлар жанги ҳақида ўқимаган эсалар, мияларини ёриб, тиқиб қўёлмаймиз маълумотларни. Энди, мана, эрта 17-июн индин 18-июн кута-кута сабримиз саратонда сувсаган ит тилидай осилиб кутган ДУЭЛнинг финали бўлиб ўтади. #Манзил: Навоий кўчадаги Ёшлар ишлари агентлиги биноси. Ким билсин, балки бу сўнги шеърий дуэлдир? Негаки санъатнинг ҳар қайси тури бутунлай бефойдадир, деган қараш борган сари каттариб бораётган даврда, бунақа "майда баҳслар" га маблағ ажратиш кулгили. Ҳей, битта футболчига аталган мукофот бутун бошли ижодкорлар баҳсига етади, десанг, калламни қотирма, халқ оч, шеър-пер, китоб-питоб қоринни тўйғизмайди дейишлари тайин. Тўғри. Қачон қорнимиз тўяди? Ва барибир миллатни дунёга санъат, илм, адабиёт эмас, фақат ва фақат спорт олиб чиқиши мумкинлигига ишониб қолдик. Хуллас, эркин тингловчи сифатида бемалол бориб, бугунги ёшлар ижоди даражасини билиб келишингиз мумкин. Айниқса алабиёт университетларида дарс бергич домлалар учун ғирт текин озуқа бу. Узр, ахир улар тириклар ижоди билан унчалик қизиқишмайди. Лекин "ҳозирги адабий жараён" деган бир бемаза дарс бор, агар ўлмаган бўлса. Ўша дарсда кимлару нималар ҳақда гапириш мумкин, саволига тирик жавоб бўлади дуэл. Яна ким билсин, бирор хомий чиқиб, шоирлардан танлаб, китобини нашр эттирар, чет тилларига таржима қилдирар. Катта-катта ташкилот, банкларимиз бор. Оталиққа оламан деса фантастик асарларга мавзу бўларди бу ҳодиса... Такрорлайман: 17-июн соат 10:00 да нимчорак ва чорак финал бошланади. 18 июн соат 18:30 да эса финал бошланади. Манзил: Навоий кўчасидаги Ёшлар ишлари агентлиги биноса.