Isi
Мен ҳавога сувратинг чизган мусаввир нилий ва феруза ранглар ичинда тасаввур қиламан сенинг қиёфанг (санайман дийдорга қолди уч қадам) ошиқлар кўрган ул қўшалоқ тушлар адашган табирин излайман даштда мажнунлар йўлидан чиққан ва лекин манзили сен бўлган бир йўловчиман (санайман дийдорга қолди жуфт қадам) ҳикоя тинглабон юнус балиқдан чумоли ортидан юриб изма-из қўшилиб семурғ қавми сафига парвозга шайланган мусофир қушман (санайман дийдорга қолди бир қадам) Энди мен мешида суви қолмаган қаноти парвоздан чарчаган сайёҳ ва сенинг қаршингга қўнганим лаҳза англайман аслида суврат эканим айтарман: бу йўлда ниҳоя недир айтарсан: интиҳо ибтидо эрур айтарман: кўрганим рўёми тушми айтарсан: эй машуқ келганинг ҳушдир айтарман: тупроқман, ошиқ ғуломинг, айтарсан: мен сени яхши танирман! Men havoga suvrating chizgan musavvir. @sobir_mukhammad