TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Torna ai canali
Eshmon Malla avatar

TGINSIGHT CHAT

Eshmon Malla

@Eshmonmalla

Psicologia

Шов-шувлар ўткинчидир, юракдан чиққан гапнинг умри узоқ бўлади.

Iscritti384Iscritti attuali
Post tracciati1,008Post indicizzati
Reach recente2,979Visualizzazioni post recenti
Post recenti

Post recenti

Pag. 1 di 84 · 1,008 post

Pubblicato 8 giorni fa

66 views

Pubblicato 8 giorni fa

71 views

Pubblicato 8 giorni fa

Ассалому алайкум қадрдонлар! Қурбон ҳайити барчангизга қутлуғ бўлсин. Уйингиздан яхшилик аримасин. Байрамона кайфият сизни ҳеч тарк этмасин. Дилбар қўшиқлар ҳамиша кўнглингизга сиғсин. 👇👇👇 1. Қодир Мирашуров. "Нега келмассан?" Огаҳий ғазали. 2. Ма'муржон Тўхтасинов. "Яхшилиғ". Мирзо Бобур ғазали.

72 views

Pubblicato 17 giorni fa

Она тилимизни ўрганамиз БЕЧОРА "АЖРИМ" Дунёда "ажрим"дай яхши сўз кам. У "келишув", "келиштирув", "натижа" деган ма'ноларни билдиради. Ажрим қилмоқ икки ўртада юзага келган низони бир ёқли қилиш дегани. Дастлабки уч ҳарфи а, ж, р бўлгани туфайлимикан, уни "ажралиш"га синоним тарзида қўллаш урфга айланиб кетди. Оилаларда ажралишлар кўпайса, "Ажримлар сони ошиб боряпти" деб манглайни тириштиришади. Ажримлар, келишувлар сони ошгани яхши-ку қайтанга, десангиз, тентакка чиқаришлари аниқ. Уларга дастлабки уч ҳарф муҳим. Қолгани билан ишлари йўқ. Албатта, суд қарори билан никоҳ бекор қилинса, бу ҳам ажрим дейилиши мумкин. Лекин сўзнинг ўз ранги, ифори, кайфияти бўлади. Бу ажралишни ажрим эмас, оила бузилиши, ажралиш, қўйди-чиқди дейиш тўғрироқ, бизнингча. Ажримда кўпроқ ижобийлик руҳи бор. У бир масала ҳал бўлганини англатади.

302 views

Pubblicato 18 giorni fa

СИЗ КИМНИ ЎҚИЙСИЗ? (Давоми) 1930–40-йиллар авлодида Худойберди Тўхтабоев алоҳида ўрин тутади. Унинг "Сариқ девни миниб" романи бежиз жаҳоннинг 30 дан зиёд тилига таржима қилинмаган. Бировни мажбурлаб қизиқтириб бўлмайди, турли халқ китобхонларига ма'қул бўлганки, ўгирилган. Ҳошимжон ўсмирларга хос ҳамма хислатларни ўзида жамлаган ажойиб образ. Унинг шумликлари, тадбирлилиги, қаҳрамонликлари, қизиқ-қизиқ гапларини ўйлаб топиб бўлмайди. Бу ёзувчининг катта исте'доди билан бирга болалар ва ўсмирлар ҳаёти, руҳиятини чуқур ўрганганидан далолат беради. Адиб қайсидир суҳбатида мактабда муаллимлик қилгани Ҳошимжон образини яратишда ёрдам берганини айтган эди. Унинг ўсмиршунослиги бошқа асарлари, хусусан, "Мунгли кўзлар" романида ҳам қўл келган. Эркин Воҳидов бу авлоднинг энг ёрқин ва исте'додли намояндаларидан бири. Ўзбек тафаккурига, зеҳниятига, ғурурига "Ўзбегим" қасидасичалик ижобий та'сир этган яна қайси ше'рий асарни биласиз. Бўлса, унинг дўсти ва сафдоши Абдулла Ориповнинг "Ўзбекистон" ше'ри шундай бадиий қудратга эга... Эркин Воҳидовнинг "Нидо" достонидаги дард ота меҳрига тўймаган миллионлаб инсонларнинг кўнглига яқин. Қуёш ботар, оқшом чўкар кўча-кўйга, Тарқаламиз уй-уйгаю тепа-тўйга. Тун бошланар, Менга чарчоқ билинмайди, Кипригимга уйқу сира илинмайди. Мурғак фикрим етаклайди хаёлларга, Онам қўйнин тўлдираман саволларга... Ниҳоятда таниш, ниҳоятда дардчил манзара. Отасидан эрта айрилган болакайлар учун кундуз унчалик ёмон ўтмайди. Ўйин билан бўлиб, отаси йўқлиги эсига келмаслиги мумкин. Аммо кечалари уларнинг ёш боши учун азобга айланади. Улар уйга кириб, оталарининг бўш ётган ўринларига тикиладилар. Оталаридан қолган ҳар бир буюм уларнинг кўзини соғинчнинг аччиқ ёшларига тўлдиради. Бундай пайтда оналарга қийин. Болаларининг отаси ҳақидаги ҳар бир мунгли саволига жавоб топишга мажбур бўладилар. Эркин Воҳидов ана шундай болаликни яшаб ўтган буюк исте'дод сифатида бу манзарани сиёҳ эмас, кўз ёшлари билан тасвирлайди... (Давоми бор)

200 views

Pubblicato 18 giorni fa

СИЗ КИМНИ ЎҚИЙСИЗ? (Адабиётимиздаги авлодлар категориясига бир назар) Адабиётимизда авлодлар категорияси кўпчиликни қизиқтиради. Албатта, бу ўта нисбий тушунча, аммо ўқувчиларни қизиқтиришнинг бир яхши воситаси-да. Хўш, қайси авлод вакиллари зўр? Кўп ўйлайман. 1890–1900-йилларда дунёга келган шоиру адибларимизни қаранг: Абдулла Қодирий. Бақувват романлари, ўткир ҳажвий асарлари, кам бўлса ҳам, лекин салмоқли ҳикоялари билан бу авлоднинг энг олди адиби шу зот десак, ким э'тироз билдиради? Абдулҳамид Чўлпон ше'рияти бир олам бўлса, "Кеча ва кундуз" романи бир олам. Ғафур Ғуломнинг барча насрий асарлари, кўплаб ше'рлари бу авлоднинг қудратини кўрсатиб тургандек гўё. Ойбек бобонинг лирикаси, "Қутлуғ қон" романи жаҳон адабиёти дурдоналари қаторида. Абдулла Қаҳҳорнинг сара ҳикоялари, ўткир публисистикаси ҳамон яхши кўриб ўқилади. Ҳамид Олимжоннинг қуйма сатрлари, шовуллаган тоғ дарёсидай жўшқин, тоза ше'риятини яна қаердан топиш мумкин? Мақсуд Шайхзода, Миртемир, Усмон Носирни ҳам шу авлодга мансуб дейишимиз мумкин. Усмон Носир қисқа умри давомида қанча ше'р, достонлар ёзган. Бари юқори савияда, бадиий баркамол. Миртемирнинг "Сурат" достонидаги дард, алам, изтиробнинг бадиий ифодасини яна қаерда кўргансиз? Ше'рларидаги покиза туйғулар, она тилимизнинг бетакрор жилвалари-чи? Ундан кейин туғилган авлод вакиллари ҳам адабиётимиз ривожида айрича хизмат этганлар. Саид Аҳмадда юмор, эсселарида мардоналик, самимият жуда кучли. Асқад Мухтордаги донишмандлик, сакинатни ким тан олмайди? Одил Ёқубовнинг катта илҳом ва меҳнат самараси ўлароқ яратилган қиссаю романлари барча замонларда севиб ўқилишига ишончим комил. Қаландар Қарноқий деса, менинг кўз олдимда муаллифнинг ўзи намоён бўлади. Бундай образни яратиш учун одамда ниҳоятда жозиб юрак бўлиши керак... (Давоми бор)

164 views

Pubblicato 26 giorni fa

277 views

Pubblicato 26 giorni fa

306 views

Pubblicato 26 giorni fa

9 май фақат хотира куни эмас, қадрлаш куни ҳамдир. Хушовоз хонанда Хуршид Расулов қўшиқлари бизни янада меҳр-оқибатли бўлишга,бир-биримизни қадрлаб яшашга чорлайди. Байрам олдидан тинглаб яхши дам олинг, азизлар.

280 views

Pubblicato 1 mag

Кўклам шукуҳи Паризодим, сени излаб тоғларга бордим, Айтолмадим юракдаги саволларимни. Аммо, топиб юпансин деб, қўйиб юбордим Тоғ бургути каби ўжар хаёлларимни... Мусо ЖАЛИЛ Суратда:Самарқанд, Қизилкарвон тоғлари. https://t.me/Eshmonmalla

476 views

Pubblicato 30 apr

Ўлмас сатрлар ЭРКИН ВОҲИДОВСАБОҚЛАРИ Биз алифбо китоби ёнида информбюро хабарларини ўқиб савод чиқарганмиз, оталаримиздан келган учбурчак мактубларни таталаб хат таниганмиз. Бизнинг мактабда тутган ҳуснихат дафтарларимизда кўз ёшларимизнинг изи қолган. *** Мадҳ этиш ҳам, рад этиш ҳам ше'рият эмас... *** Китоб ёзиб чарчамаган қўлим анкеталар ёзиб чарчайди. *** Биз бугунги кун назари билан эллигинчи йиллар адабиётига "сохта кўтаринкилик", "тантанаворлик" адабиёти деб қарамаслигимиз керак. Ўша адабиётлар ҳам милёнларнинг қалб эҳтиёжи туфайли яратилган. *** Зўр карвон йўлида етим бўтадек Интизор кўзларда ҳалқа-ҳалқа ёш. Энг кичик заррадан Юпитергача Ўзинг мураббийсан, хабар бер, қуёш. Бу сатрларни битган вақтда Ғафур Ғуломнинг вужуди кафтдаги симобдек қалқиб турганини тасаввур қилса бўлади. Бунақа ше'рларни шунчаки ўлтириб, мана энди ше'р ёзаман, деб ёзиб бўлмайди... "Изтироб" китобидан https://t.me/Eshmonmalla

422 views

Pubblicato 29 apr

700 ЙИЛ АВВАЛГИ ТИЛИМИЗ ЖОЗИБАСИДАН БАҲРА ОЛИНГ ЛУТФИЙ ҒАЗАЛИ "Дудоғинг ма'дани жондур", дедим, айтур: "Сенга не?!" "Қоматинг сарви равондур", дедим, айтур: "Сенга не?!" "Қамар отлиғ юзунг оллидадур ой бир ҳабаший, Дағи юзунгда нишондур", дедим, айтур: "Сенга не?!" "Тал'атинг ҳусни жаҳонию онинг устидаги Сочинг ошуби жаҳондур", дедим, айтур: "Сенга не?!" "Ёю ўқ қоп-қора бўлмас, магар ул қошу кўзунг Не ажаб тийру камондур", дедим, айтур: "Сенга не?!" Хизрдин сўрмишам: "Ирнингму дурур оби ҳаёт, Исо анфоси ҳамондур", дедим, айтур: "Сенга не?" Хурдабинлар ул оғизники: "Адамдур", дедилар, "Онда бир зарра гумондур", дедим, айтур: "Сенга не?" "Зулфу юзу кўзу қошу, менгу ғамзанг — барча Фитнайи аҳли замондур", дедим, айтур: "Сенга не?!" "Ой юзунг кун киби зарроти жаҳон мазҳарида Барча оламға аёндур", дедим, айтур: "Сенга не?!" Бўлди кўп фикри дақиқ ичра хаёли Лутфий, "Бу не мўю не миёндур?" дедим, айтур: "Сенга не?!"

343 views
123•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384
PrecedentePag. 1 di 84Successiva