TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Cedr.uz | Ilmiy tadqiqot markazi
Cedr.uz | Ilmiy tadqiqot markazi avatar

TGINSIGHT POST

Post #11

@cedruz

Cedr.uz | Ilmiy tadqiqot markazi

Visualizzazioni278Numero di visualizzazioni
Pubblicato24 giu24/06/2021, 19:27
Contenuto del post

Contenuto

Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги барча йўналишлар бўйича электрон китобларни онлайн ўқиш, фойдаланиш, баҳолаш ҳамда юклаб олиш мақсадида ebook.tsue.uz тизими фойдаланишга топширилган. Ҳозирча электрон кутубхонада 1000 дан ортиқ дарсликлар киритилди. Тез орада 5 мингдан ортиқ дарсликлар ушбу тизимга юкланади. Энг асосийси фойдаланувчи кутубхонага ахборот ресурс жойлаштириши мумкин. Айтайлик, сиз педагогсиз ва фаолиятингиз доирасида кўплаб педагогик ижодий ишлар – дарс ишланмалари, маърузалар, қўлланмалар тайёрлаган бўлишингиз мумкин. Сизда ушбу ресурсларни ҳам порталимиз кутубхонасига жойлаштириш истаги туғилди, дейлик. Бу истакни амалга ошириш жуда ҳам осон. Эндиликда кутубхонанинг техник даражаси шунга қодирки, кутубхонани айнан сиз ҳам “онлайн” тарзда бойитишингиз ҳамда сотишингиз мумкин. Бу кутубхонанинг “Электрон китоб юклаш” номли бўлинмасига кириш орқали амалга оширилади. Бунинг учун тизимдан рўйҳатдан ўтиш кифоя. @cedruz