Contenuto
Шавкат Мирзиёев: келгуси 5 йилда олий тоифали ўқитувчи ҳамда шифокорлар маоши минг долларга етказилади «Очиқ айтиш лозим, биз бу заҳматкаш, фидойи инсонлар олдида ҳали қарздормиз. Шу боисдан ҳам, қанчалик қийин бўлмасин, ўқитувчилар меҳнатини муносиб рағбатлантириш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз. 2025 йилга бориб, олий тоифали ўқитувчиларнинг ойлик маошини эквивалент ҳисобида 1 минг долларга етказиш чоралари кўрилади. Тараққиёт стратегиямизда халқимиз саломатлигини таъминлаш бундан буён ҳам бош вазифа бўлиб қолади. Ушбу соҳага йўналтириладиган маблағларни 2 баробар ошириш, жумладан, келгуси беш йилда олий тоифали шифокорлар маошини 1 минг долларга етказиш мўлжалланмоқда. Ўқитувчилар ойлигини минг доллар қилиб, шифокорларга эътитибор қилмасак, адолатдан бўлмайди», — деди Шавкат Мирзиёев. @Cedruz