TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Contenuto del post
Contenuto
"Тўртинчи йўналиш – сайёҳлик алмашувларини қайта тиклаш масаласидир. Бухоро шаҳрида 2022 йили бўлиб ўтадиган туризм вазирларининг навбатдаги учрашувида пандемиядан кейинги даврда Хавфсиз сайёҳликни ривожлантириш умумминтақавий Дастурини қабул қилиш ташаббусини билдирмоқчиман. Шу асосда “зиёрат туризми” ва бошқа қўшма сайёҳлик маҳсулотларини ишлаб чиқиш, авиақатновлар географиясини кенгайтириш, туризм инфратузилмасини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилган бўлар эди."