Contenuto
Президент Шавкат Мирзиёев яна бир муҳим масалага алоҳида тўхталиб ўтди: "Ташкилотимизнинг халқаро нуфузи ва обрўсини ошириш; бошқа минтақавий ташкилотлардан фарқ қиладиган ва ўзига хос кун тартибига эга бўлиш; етакчи халқаро тузилмалар билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш; ҳамкорлигимизнинг институционал механизмларини ривожлантиришни ҳозирги даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар тайёрлаш учун юқори даражадаги Экспертлар гуруҳини тузиш ташаббусини илгари сурамиз. Шу билан бирга, ҳамкорлигимизнинг устувор йўналишлари ва долзарб вазифалардан келиб чиқиб, ҳар йилга ном бериш анъанасини жорий этиш, ўйлайманки, ўринли бўлар эди. Биз Ўзбекистон Ташкилотга раислик қиладиган даврда мамлакатларимизда Ўзаро узвий боғлиқликни мустаҳкамлаш йили, деб эълон қилишни таклиф этамиз".