Contenuto
Президент Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитида: "Биз бугунги тадбиримизнинг якуний ҳужжати – Ҳаракатлар учун Ашхобод консенсуси қабул қилинишини ҳам қўллаб-қувватлаймиз. Фурсатдан фойдаланиб, Ташкилотимиз янги бош котиби Хусрав Нозирий жанобларини масъулиятли фаолияти бошланиши муносабати билан самимий табриклаб, келгуси ишларида ютуқ ва омадлар тилайман. Ташкилот раислиги илк бор Ўзбекистонга ўтаётгани муносабати билан билдирган самимий тилакларингиз учун ҳам ташаккур изҳор қиламан. Умумий интилиш ва ҳаракатларимиз натижасида Ташкилотимиз доирасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни яқин истиқболда сифат жиҳатидан янги поғонага кўтара олишимизга ишонаман". Давлатимиз раҳбари сўзини якунлар экан, йиғилганларни навбатдаги саммитда иштирок этиш учун Ўзбекистонга таклиф этди.