TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Cedr.uz | Ilmiy tadqiqot markazi
Cedr.uz | Ilmiy tadqiqot markazi avatar

TGINSIGHT POST

Post #302

@cedruz

Cedr.uz | Ilmiy tadqiqot markazi

Visualizzazioni242Numero di visualizzazioni
Pubblicato7 set07/09/2022, 11:12
Contenuto del post

Contenuto

🇺🇿 АСОСИЙ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ЗАХИРАСИНИ ЯРАТИШ ВА НАРХ-НАВО БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНИБ, СОҲА УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР БЕЛГИЛАНДИ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси органи “Халқ сўзи” газетасининг бугунги (07.09.2022) сонида ТДИУ ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази директори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Муҳиддин КАЛОНОВнинг “Мақсад — нарх-наво ошишига йўл қўймаслик”номли долзарб мавзудаги мақоласи чоп этилди. ✅👉🏻 Дунё бозорларидаги кескин рақобат, иқлим ўзгариши, табиий офатлар, халқаро майдондаги вазият, жумладан, коронавирус пандемияси озиқ-овқат хавфсизлигини кун тартибига чиқарди. Халқаро экспертларнинг фикрига кўра, пандемия оқибатида очарчиликдан қийналаётган аҳоли сони 2 баробарга ошиб, 1 миллиард 600 миллионга етди. Ўнлаб давлатларда озиқ-овқат, нон етишмовчилиги кузатилмоқда. Жаҳон матбуотида энг кўп гапирилаётган мавзу — қимматчилик ва нархлар ошиши масаласи бўлиб қоляпти. ➡️ Дарҳақиқат, кейинги вақтда жаҳон бозорларида озиқ-овқат нархлари кун сайин юқори суръатлар билан ўсмоқда. Халқаро биржаларда 1 тонна буғдой нархи 400 долларга кўтарилди ва йил бошидагига нисбатан нархлар 30 фоизга ошди. Хўш, мамлакатимизда-чи? Ўзбекистонда ҳукумат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қанчалик тайёр? ✅👉🏻 Куни-кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш масалалари юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ана шу мавзу қамраб олингани ҳам бежиз эмас. ➡️ Ислоҳотлар натижасида республикада парранда гўшти, тухум, балиқ, гуруч маҳсулотлари билан таъминлаш даражаси анча яхшиланди. Мисол учун, сўнгги уч йилда балиқ етиштиришни Андижон вилояти 4 минг тоннадан 25 минг тоннага, Бухоро вилояти 3,5 минг тоннадан 23 минг тоннага оширган, парранда гўштини Самарқанд вилояти 22 минг тоннадан 100 минг тоннага, Тошкент вилояти 31 минг тоннадан 90 минг тоннага етказган, тухум ишлаб чиқаришни Сирдарё 127 миллион донадан 200 миллион донага, Наманган 480 миллион донадан 700 миллион донага, Фарғона 350 миллион донадан 600 миллион донага кўпайтириб, тўлиқ ўзини-ўзи таъминлаяпти. Лекин бу жараёнда айрим вилоят ҳокимлари ишни тўғри ташкил қила олмагани ҳам бор гап. ✅👉🏻 Қишлоқ хўжалиги халқимиз ризқ-рўзи, иш ўринлари ва даромад манбаи. Сўнгги беш йилда бу соҳага 2 миллиард 500 миллион доллар хорижий кредитлар жалб қилинган. Ҳозиргача шундан 1 миллиард 700 миллион доллари ўзлаштирилиб, 4 мингга яқин лойиҳалар амалга оширилган. ➡️ Таҳлилларга кўра, жорий йилда дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи камида 20 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда. Мамлакатимизда аҳоли даромадининг 40 — 50 фоизи озиқ-овқатга сарфланади. Шу боис бундай маҳсулотларни кўпайтириб, нарх-навонинг аҳоли рўзғорига таъсирини юмшатиш чоралари кўрилмоқда. ✅👉🏻 Мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги эришган натижалари ва келгусида режалаштираётган марралари юртимизнинг ривожига, иқтисодий барқарорлигига, халқимизнинг фаровон ҳаётига замин бўлади. Ҳар бир йўналишда ташланаётган катта одимлар, кўзланаётган улкан мақсадлар янги Ўзбекистоннинг янги марраларини таъминлайди. ➡️ Пандемия ва дунёдаги бошқа муаммолар сабабли дон тақчиллиги юзага келаётган, айрим давлатлар ғалла экспортига чекловлар қўяётган бир пайтда Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тизимида бозор иқтисодиётини қўллаш, ҳосилдорликни оширишдек улкан вазифаларни кун тартибига қўйганлиги, ўзини оқламоқда, албатта. Халқаро экспертлар томонидан дадил ва муҳим қадам сифатида баҳоланаётган бу жараён эса қатъият, шижоат ва машаққатли изланишларни тақозо этишини ҳар доим ҳам англаб олавермаймиз.