TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Cedr.uz | Ilmiy tadqiqot markazi
Cedr.uz | Ilmiy tadqiqot markazi avatar

TGINSIGHT POST

Post #355

@cedruz

Cedr.uz | Ilmiy tadqiqot markazi

Visualizzazioni195Numero di visualizzazioni
Pubblicato5 dic05/12/2022, 13:54
Contenuto del post

Contenuto

Хоразм вилоятида “Ready4Trade Central Asia” лойиҳаси доирасида кичик бизнес учун экспорт ва халқаро савдо бўйича тренинг ташкил қилинди Ўзбекистонда кичик бизнес учун экспорт ва халқаро савдо соҳасида ўқитиш дастури йўлга қўйилди. 2022 йил 2-3 декабрь кунлари Урганч шаҳрида тадбиркорлар ва бизнес вакиллари учун тўрт модулдан (ҳалқаро савдо қоидалари, экспорт жараёни, Европа Иттифоқи бозор талаблари, сифат ва мувофиқлик стандартлари) иборат офлайн тренинг ташкил қилинди. Тренингда ТДИУ ва унинг ҳузуридаги Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари илмий тадқиқот маркази мутахассислари, Урганч давлат университети, Вилоят инновацион фаолият ва технологиялар трансфери маркази, Хоразм вилоят савдо саноат палатаси, экспортчилар уюшмаси вакиллари ҳамда махаллий тадбиркорлар иштирок этдилар. Тренинг орқали тадбиркорлар халқаро савдо қоидалари, экспорт тартиб-қоидалари, транзит йўллари, сифат ва мувофиқлик стандартлари, шунингдек, Европа Иттифоқи бозорининг ўзига хос талаблари билан танишиб, малака оширдилар. Тренинг давомида VLS таълим платформаси тақдимоти амалга оширилди ҳамда маълумот базасини шакллантириш юзасидан таклиф ва тавсияларни хисобга олган ҳолда улар асосида ўқув жараёнига Хоразм вилоятида экспорт билан шуғулланувчи кичик бизнес вакилларини жалб қилишни кенгайтириш вазифалари қўйилди. Тренинг дастурини Жаҳон Савдо Ташкилоти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қўшма агентлиги бўлган Халқаро савдо маркази ишлаб чиққан. Дастур Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидаги экспортчиларнинг ўзига хос муаммоларига қаратилган. Ўқув дастури кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларига амалий машғулотлар ва мисоллар орқали ўз маҳсулотларини минтақавий ва халқаро миқёсда экспорт қилишга яхшироқ тайёргарлик кўришда ёрдам беради. Махсус ишлаб чиқилган ўқув дастури экспорт қилишни, халқаро савдода қандай талаблар борлигини тушунишни ва бизнесингизни ривожланган мамлакатлар бозорларига йўналтиришни ўргатади. Кичик бизнес учун экспорт ва халқаро савдо бўйича бепул курслар иккита қулай форматда тақдим этилади: электрон онлайн курслар ва Ready4Trade Central Asia лойиҳаси доирасида тайёрланган тренерлар бошчилигидаги амалий тренинглар. Лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилиб, Халқаро Савдо Маркази (ХCМ) томонидан ТДИУ ва унинг ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.