Contenuto
«МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШ АҲОЛИ ТУРМУШ ДАРАЖАСИ БАРҚАРОРЛИГИ ОМИЛИ» Республика илмий-амалий конференцияси Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот марказида 2023 йил 18 октябрь куни «Миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш аҳоли турмуш даражаси барқарорлиги омили» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Конференция ишида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА), хорижий ва республикамиздаги олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, таянч докторантлари, мустақил изланувчилар, магистрлар ва ушбу соҳада тадқиқот олиб борувчи олимлар иштирок этишди.