Contenuto
МАРКАЗДА АМАЛИЙ ВА ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАР ТАНЛОВИГА ТАЙЁРГАРЛИКНИНГ ДАСТЛАБКИ ИЧКИ ЭКСПЕРТИЗАСИ ЎТКАЗИЛДИ 2021 йил 8 июль куни ТДИУ ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан ТДИУ масъуллари ҳамкорлигида амалий ва инновацион лойиҳалар танловига тайёргарликнинг дастлабки ички экспертизаси ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш режалаштирилаётган амалий ва инновацион лойиҳаларни танлов талаблари доирасида тақдим этилаётганлиги, лойиҳалар танлов талабларига қатъий риоя қилинганлиги, лойиҳа материалларининг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги, талаблар асосида шакллантирилганлиги, шунингдек лойиҳа якунида қўлга киритиладиган муҳим илмий натижаларнинг тадқиқот дизайнига мувофиқ тўлиқ асосланганлиги ва сўралган маблағларнинг танлов шартларида келтирилган молиялаштириш ҳажмига мувофиқ тўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги бўйича ички техник экспертизадан ўтказилди. @Cedruz