Contenuto
✍️Марказ ва ЮНФПА ўртасидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди 2021 йилнинг 4 июнь куни ТДИУ ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий тадқиқот маркази директори и.ф.д., профессор М. Калонов БМТнинг Аҳолишунослик жамғармасининг (ЮНФПА) Ўзбекистондаги вакили жаноб Ю Ю билан учрашув ўтказди. Учрашув аввалида, БМТ вакилига марказ таркибий тузилиши ва унинг асосий фаолият йўналишлари билан таништирилди. Бўлиб ўтган ўзаро мулоқот давомида ўтган йиллар давомида ЮНФПА ва Марказ ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар таҳлил этилди. Амалий аҳамиятга эга бўлган асосий иш сифатида Марказ бошчилигида ташкил этилган маҳаллий экспертлар гуруҳи ва Чехиянинг Карлов университетининг халқаро экспертлар гуруҳи билан ҳамкорликда амалга оширилган “Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг 2050 йилгача ривожланиш истиқболлари” лойиҳаси кўрсатилди. 👉Батафсил Telegram |Facebook |Instagram |YouTube