TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← LLF SUPER LIGA / LLF CUP 🏆
LLF SUPER LIGA / LLF CUP 🏆 avatar

TGINSIGHT POST

Post #2809

@LLFSUPERLIGA

LLF SUPER LIGA / LLF CUP 🏆

閲覧数627投稿閲覧数
投稿日1月10日2025/01/10 05:31
コンテンツ

投稿内容

🔥Тарихда биринчи марта! Ўзбекистон жаҳон чемпионатига боради 👉 LLF асосчиси ДониёрНиёзовнинг икки йиллик ҳаракати ўз мевасини берди. Ўзбекистон тарихда илк бор мини-футбол (6x6) бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. ✅ Шу йилнинг 21 май - 1 июнь кунлари Озарбайжон пойтахти Бакуда мини-футбол (6x6) бўйича 5-Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бунгача 2015 йил АҚШ, 2017 йил Тунис, 2019 йил Австралия ва 2023 йил БААда Жаҳон чемпионати бўлиб ўтган. 💥 Навбатдаги мундиалга Баку мезбонлик қилади ва дунёнинг 32та энг кучли жамоаси орасида 🇺🇿Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бўлади. ⚽️ Ўтган 2 йил ичида LLF томонидан 6x6 мусобақалар ташкил қилинди, шунингдек PROGRESS жамоасининг Euro Business Cup турнирида омадли иштироки Жаҳон мини-футбол федерациясининг (WMF) бизга ҳам эътибор қаратишига сабаб бўлди. 👉 ЖЧ иштирокчилари тўлиқ аниқ бўлганидан сўнг жамоалар номини эълон қиламиз. 🔥 Эндиликда LLF Ўзбекистон мини-футбол терма жамоасини шакллантириш устида иш олиб боради. Омадимизни берсин 🙏