投稿内容
🏆Жаҳон чемпионати олидан. Терма жамоа ўз машғулотларини бошлади 👉 Шу йилнинг 21 май - 1 июнь кунлари Баку шаҳрида мини футбол (6х6) бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. 32та давлат қатнашадиган ушбу мусобақага Ўзбекистон ҳам таклиф этилган. 🏟 Бодомзордаги "LLF Stadium"да терма жамоа ўз машғулотларини бошлади. ✅ Номзод футболчилар рўйхати қуйидагича: Дарвозабонлар: Бекзод Амануллаев, Иззатилла Абдураимов, Шерзод Мирзараҳимов, Умиджон Ярбеков. Футболчилар: Жасем Байков, Азизбек Темиров, Сардор Тулабоев, Элёр Омонжонов, Даврон Маматов, Камолиддин Мусаев, Бекзод Мирсаидов, Жаҳонгирхон Шукуров, Абдуллоҳ Абдулазизов, Жамшид Исломхўжаев, Аббос Саидкаримов, Асрор Рўзматов, Аҳрор Умаржонов, Дониёр Ҳасанов. 🔥 Эслатиб ўтамиз, терма жамоани Жаҳон чемпионатига Жавлон Аноров билан Вусал Магеррамов биргаликда тайёрлайди.