TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← LLF SUPER LIGA / LLF CUP 🏆
LLF SUPER LIGA / LLF CUP 🏆 avatar

TGINSIGHT POST

Post #3386

@LLFSUPERLIGA

LLF SUPER LIGA / LLF CUP 🏆

閲覧数883投稿閲覧数
投稿日8月25日2025/08/25 05:19
コンテンツ

投稿内容

🔥Тарихда биринчи марта! Тошкент халқаро турнирга мезбонлик қилади ⚽️ Ўзбекистон ҳаваскорлар футболи тарихида ҳали бунақаси бўлмаган. Шу йилнинг 9-13 сентябрь кунлари бош ташкилотчи LLF томонидан мини-футбол (6х6) бўйича 🏆LLF International Minifootball Cup 2025 халқаро турнири бўлиб ўтади. ✅ Ушбу мусобақада Ўзбекистон, Россия, Қирғизистон, БАА, Туркия, Қозоғистон ва Покистон мини-футбол терма жамоалари иштирок этади. Бу жамоалар ўртасидаги барча ўйинларга Тошкент мезонлик қилади. 🏟 Халқаро турнир учрашувлари Сергели стадионида ўтказилади. ✅ Футбол мухлисларини халқаро турниримизга таклиф этиб қоламиз.