投稿内容
❗️LLF Тартиб-интизом қўмитаси қарори LLF Тартиб-интизом қўмитаси LLF GOLD CUP 1/4 финалдан ўрин олган VOSTOK - SQB учрашувида юз берган ҳолатлар юзасидан қарор қабул қилди. 1. VOSTOK футзалчилари - Исроилов Тоҳир ва Бойматов Суннат2та ўйинга дисквалификация қилинади. VOSTOK жамоаси Кубокни тарк этгани учун ушбу дисквалификация Лига доирасида ўз кучини сақлаб қолишини маълум қиламиз. 2. SQB футзалчиси Пўлатов Нодир ҳам 2та ўйинга дисквалификация қилинади. У 12 октябрь куни бўладиган 1/2 финалда иштирок эта олмайди. Агар SQB финалга чиқса, финалда ҳам ўйнай олмайди. Мабодо SQB Кубокдаги иштирокини ярим финалда тўхтатса, 1та ўйин кейинчалик Лига доирасидаги тур учрашувига таъсир қилишини айтиб ўтамиз. Унутманг! Ҳар қандай ҳолатда дисквалификация қилинган футзалчиларнинг ўйин пайти техник ҳудудда бўлишига йўл қўйилмайди. ❌