投稿内容
🔥 Футбол ва футзал мухлисларини Финалга таклиф этамиз 👉 Эртага, 2 ноябрь Якшанба куни LLF SILVER CUP 2025 ҳал қилувчи финал учрашуви бўлиб ўтади. 👉 Финалда KAMOL CONSTRUCTION ва CHEKHOV жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Молия институт спорт залида кечадиган баҳс соат 10:00да бошланади. ❗️Финалдан сўнг тақдирлаш маросими ўтказилади. Тақдирлаш маросими пайтида LLF KIDS лигамизнинг 2014 йилда туғилган футболчилар ўртасида дастлабки учта ўринни қўлга киритган жамоалар - POYTAXT, LIDER ва DRAGONS A жамоаларига ҳам кубок ва медаллар топширилади. ✅ Футбол ва футзал ишқибозларини Кубок финалига ҳамда тақдирлаш маросимига таклиф этиб қоламиз. 👉P.S. LLF GOLD CUP 2025 финали баъзи сабабларга кўра, эртага бўлиб ўтмаслигини ва бошқа кунга қолдирилганини маълум қиламиз.