TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← LLF SUPER LIGA / LLF CUP 🏆
LLF SUPER LIGA / LLF CUP 🏆 avatar

TGINSIGHT POST

Post #3570

@LLFSUPERLIGA

LLF SUPER LIGA / LLF CUP 🏆

閲覧数955投稿閲覧数
投稿日12月12日2025/12/12 10:03
コンテンツ

投稿内容

🔥 Бугун туғилган кун. LLF 3 ёшда! ✅2022 йил 12 декабрь куни 🇺🇿LLF UZBEKISTAN ташкил қилиниб, ҳаваскорлар ўртасида мини-футбол ва футзал мусобақаларини ўтказишни йўлга қўйгандик. 👉 Орадан уч йил ўтганини сезмай ҳам қолибмиз. ⚽️ Залда ўтказиб келинаётган футзал Лигаси, ЛЛФ Кубоги, очиқ майдонда ўтказилган 6х6 мини-футбол чемпионати, шу йил Мустақиллик байрами арафасида ташкил қилинган LLF Республика Кубоги, International Minifootball Cup халқаро турнир ҳамда 2014, 2015, 2016, 2017, 2018 йилда туғилган болажонлар ўртасидаги LLF Kids каби мусобақалар учун жамоаларга миннатдорчилик билдирамиз. ✅ Уч йиллик тўй ҳаммамизники. LLF 3 ёшга тўлгани муносабати билан турнирларимизда қатнашиб келаётган барча жамоаларни, футболчи ва футзалчиларни, ўйинларни ўтказишда Ташкилий қўмитага яқиндан ёрдам бериб келаётган инсонларни, учрашувларни яхши савияда бошқаришга ҳаракат қиладиган ҳакамларни ва бизни доим кузатиб борадиган мухлисларни табриклаймиз. 💥 Кейинчалик катта ёшларни ҳам бирга нишонлаш насиб этсин.