TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
コンテンツ
投稿内容
Экспертлар онлайн ўйинларга муккасидан кетган геймернинг қиёфаси 20 йилдан кейин қандай бўлиши мумкинлигини визуаллаштиришди. Ўз-ўзига эътиборсизлик, соатлаб компьютернинг ёнида вақт ўтказиш сабаб ўйинчининг модели анча ачинарли аҳволда. Канадалик мутахассислар келажак геймерларининг ташқи кўринишини яратишди. Муттасил 20 йил ўйинга берилган ўйинчиларнинг қиёфаси ҳавас қилгулик эмас. Геймернинг кўзлари қонталаш, бош суяги қийшайган, териси ўзгариб кетган. Компьютер ўйинлари ўйнаётганда ўзингизга эътиборли бўлмасангиз, сиз ҳам шу аҳволга тушиб қолишингиз мумкин, деб огоҳлантирди экспертлар.