投稿内容
Наркоз таъсиридаги суҳбат. 2050 йил Инглиз тили ўқитувчисининг мияси операция қилиняпти. Мияда оғриқ ҳисси бўлмас экан. Замон ривожланган. Ҳамма жараён бемор ҳохишлари инобатга олиниб амалга ошириляпти. Шифокор: _Ҳурматли бемор, миянгиз тўлиб кетган. Озроқ тозалаш керак. -Хўп, майлиии. Фақат айтиб туринг. Ўзим айтаман, керагини қолдирасиз. Жуда кўпми, кераксиз нарсалар? _Жуда кўп. Бошлаймиз жараённи. Бисмиллоҳ. ... Идиомс _Тегманг, доктор. _Хўп. Сертификате. _Индамаанг. Аранг олганман. _Хўп,бақирмангейй. Бир нечта курслар. _Йўқ, асло тегманг. Пулим кетган қааанча. _Хўўўп. Иэлтис. Мўлти левил _Тегманг бу Ielts,multi-level. _Tикити _Тегманг TKT _Оббо _Мана бу жуда катта экан, аттестация. _Вой дод, тоифа олмасам, директорим ўлдиради. _Уффф, мана буларчи си бир, би икки. _Йўқ, булар бизни ҳаётимизку. _Аптис.. дегани бор экан. _Олиб ташланг. Эски у. Муддати тўлди. _Ҳайриятее, буниям олайлик, 86+..70% бошим айланиб кетдией. _Тегманг, илтимос, докторжон. _Бучи, вазир ус... _Йўўўқ, турсин. Кераакк. _Оббо, буларчи, олимпиада, ўн бирлар олимпиадаси, энг яхши хорижий т.ў.м.... нима бу? _Тегманг, керак. _Тўгарак, репетитор... _Йўқ, уларга асло тегманг. _Нимани олиб ташлай, ахир. _Ўқитувчи ҳам одамми деган савол борми? _Ҳа, бир чеккада тиқилиб турибди. _Ўшани олиб ташланг. Юрагимни ҳар кеча сиқади. Қачон тинчгина яшаймиз деган савол борми? _Ҳа, у ҳам шумшайиб турибди. _Шуниям олиб ташланг. Устозлар калтак еган видеолар борми? _Ҳа, кўп экан. _Ўчирииинг ҳаммасини. _Майли. Мана бу ерда устозлар ўқувчиларни урган видеолар бор. _Қолдиринг. Ёқади менга шу видеолар... _Яна биттаси турибди, минг доллар ойлик деган. _Бир чеккага кўчириб қўйинг, ҳали умид бор. _Эҳҳ, жуда қийин экан. _Менгами, доктор? _Миянгизга. _Ҳаа, мия оғримайдиган аъзо дедингизку, ахир... Чидаб турайликчи, докторжон, охири бордирда... https://t.me/LanguageStuff