პოსტის შინაარსი
#OTM_янгиликлари ТАТУ ўқитувчи ва талабалари “Technoways” марафонида ғолиб бўлишди 2020 йилнинг 15 декабрь “TECHNOWAYS” технологик ривожланиш марафонининг II мавсуми куни якунига етди. Унда ОТМ талабалари ҳам ўз лойиҳалари билан иштирок этди ва ғалаба қозонишди. Жумладан, Тошкент ахборот технологиялари университети ўқитувчилари ва талабалари ҳам ушбу марафонда муваффақиятли иштирок этиб, марафон ғолиби бўлишди. ❇️ Шоҳруҳ Бегматов, ассистент — “Кўзи ожизлар учун телефонга клавиатура” лойиҳаси учун. Кўриш қобилияти чекланган шахслар учун смартфондан фойдаланиш имконини берувчи махсус клавиатура ишлаб чиқиш. Бунда анъанавий Брайл алифбосидан фойдаланган ҳолда исталган русумдаги смартфонларга USB интерфейси орқали уланиб, улардан фойдаланиш имкони бўлади; ❇️ Азизбек Ҳайитов, ўқитувчи – “Робототехника асослари” лабораторияси лойиҳаси учун. Виртуал реаллик технологиясини қўллаган ҳолда таълим олувчиларга турли мураккаб ва қимматбаҳо қурилмаларнинг кўриниши, ишлаш принципи ҳақида максимал даражада билим бериш ва улардан фойдаланиш имкониятини беради; ❇️ Феруз Ғуломов, талаба — “Эшитиш қобилиятида нуқсони борлар учун овоз кучайтиргич” лойиҳаси учун. Овозни микрофон ёрдамида қабул қилиб транзисторлар ёрдамида кучайтириб фойдаланувчига тақдим этувчи ускуна; ❇️Отамурод Тоғаев, Жавоҳир Низомиддинов, талабалар — “Транспорт воситаларини бошқарув ва кузатув тизими" лойиҳаси учун. Юк машиналарининг маршрути, локацияси, ёқилғи сарфи, юкларининг бутунлигини назорат қилувчи махсус илова. ТАТУ вакиллари томонидан ишлаб чиқилган ҳар бир лойиҳа учун Ҳайъат комиссияси томонидан 30 млн. сўмгача рағбатлантириш белгиланди ва микромолиялаштириш мақсадида шартномалар тузилди. Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g