პოსტის შინაარსი
ТАТУ ўқитувчи ва талабалари “Technoways” марафонида ғолиб бўлишди 2020 йилнинг 15 декабр “TECHNOWAYS” технологик ривожланиш марафони II мавсуми якунига етди. Унда ОТМ талабалари ҳам ўз лойиҳалари билан иштирок этди ва ғалаба қозонди. Жумладан, Тошкент ахборот технологиялари университетидан: 🔹 Шоҳрух Бегматов, ассистент — “Кўзи ожизлар учун телефонга клавиатура” лойиҳаси учун; 🔹 Азизбек Ҳайитов, ўқитувчи – “Робототехника асослари” лабораторияси лойиҳаси учун; 🔹 Феруз Ғуломов, талаба — “Эшитиш қобилиятида нуқсони борлар учун овоз кучайтиргич” лойиҳаси учун; 🔹 Отамурод Тоғаев, Жавоҳир Низомиддинов, талабалар — “Транспорт воситалари бошқарув ва кузатув тизими” лойиҳаси учун. ТАТУ вакиллари томонидан ишлаб чиқилган ҳар бир лойиҳа учун Ҳайъат комиссияси томонидан 30 млн сўмгача рағбатлантириш белгиланди ва микромолиялаштириш мақсадида шартномалар тузилди. 👉 Пойтахт хабарлари