TGTGInsighttelegram аналитикасыLIVE / telegram public index
← INSPECTOR_UZ
INSPECTOR_UZ avatar

TGINSIGHT POST

Post #78377

@inspector_uz

INSPECTOR_UZ

Көрүүлөр2,410Жазуунун көрүү саны
Жарыяланган16-май2026-16-05 04:58
Жазуунун мазмуну

Мазмун

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Оқмажит мфй худудида. 15-май – Халқаро оила куни муносабати билан махалла ёши улуғ онахонлар ва 11-синф мактаб уқувчилари “Оиламиз – келажагимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир давомида оила қадри, ота-онага ҳурмат, меҳр-оқибат ва бирдамлик каби эзгу фазилатларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ҳақида фикрлар билдирилди. Ўқувчилар томонидан саҳна кўринишлари, шеърлар, куй-қўшиқлар ва тарбиявий чиқишлар намойиш этилди. Мазкур тадбир барчага илиқ таассурот қолдирди ҳамда оиланинг инсон ҳаётидаги беқиёс аҳамиятини яна бир бор эслатиб ўтди. Чунки оила – бу жамият пойдевори, фарзанд тарбиясининг илк маскани ва келажак бунёдкори ҳисобланади. Тадбир якунида Ибратли оилоларга “Ташаккурнома” ва эсталик совғалар берилди. ✅@INSPECTOR_UZ👈🏪QONUN HUJJATLARI