TGTGInsighttelegram аналитикасыLIVE / telegram public index
Каналдарга кайт
O'zbek estet | Ўзбек эстет avatar

TGINSIGHT CHAT

O'zbek estet | Ўзбек эстет

@uzbek_estet

Искусство

“Uzbek Estet” — эстетика, маданият ва фикр майдони. Адабиёт, санъат, кино ва замонавий ҳаёт ҳақида суҳбатлар, таҳлиллар ва баҳслар.

Жазылуучулар214Учурдагы жазылуучулар
Жазуулар8Индекстелген жазуулар
Акыркы колд.3,505Акыркы жазуулардын көрүүлөрү
Акыркы жазуулар

Акыркы жазуулар

1/1 бет · 8 жазуу

Жарыяланган 26-мар.

#maqola#jurnal ⚡️"Sergey Dovlatovni o‘qish o‘zbek kitobxoniga o‘zini shafqatsiz taftish qilish va so‘zning ma’no qatlamlaridan zavqlanish hissini beradi, deb muxtasar xulosa qilsa bo‘ladi. Lekin bu izohdan ko‘ngil to‘lmaydi" – deydi Behzod Qobulov "Gorilla, Asya va jomadon" maqolasida. 🔥"Nazarimda, “Jomadon” sovet nostalgiyasi bilan yashayotgan avlodning cho‘pchaklariga qarshi yoshlar tafakkurida kuchli g‘oyaviy instrument bo‘la oladi. U sovet tuzumi bo‘ladimi yoki boshqami – inson erkini cheklash, resurslarni adolatsiz taqsimlash, cheksiz imkoniyatlarga ega elitaning xalq ustiga bir maydon bo‘lib o‘tirib olishi, oxir-oqibat, tanazzulga yetaklaydigan hodisadir. Dovlatov asarlaridan men shunday saboq chiqardim"... ✅Maqolani to‘liq holda "Til va adabiyot ta'limi" jurnalining 11-sonida o‘qishingiz mumkin. 🌐Sayt ✈️Telegram ✅Murojaat ♾Muhokama 🌐Instagram

32 views

Жарыяланган 25-мар.

СССР қандай давлат эди? Бу сурат 1985 йил, 3-декабр куни Оққўрғон тумани газетасида чоп этилган. Қиш, совуқ, болалар эса пахта даласида. Декабрнинг омонат қуёшида қизиб, енгил кийиниб олишган. Матнни ўқисангиз, суратда Оққўрғон тумани, Муқумий номидаги 18-ўрта мактабнинг 8-синф ўқувчилари эканлигини тушунасиз. Туман газетасида эса бу ҳолат ижобий ракурсда ёритилган. Жумлани кўринг: "ўқувчиларнинг ҳар бири пахтазорда жасорат кўрсатиб, меҳнат қилиб, ота-оналарига яқиндан ёрдам бердилар" эмиш! Энди расмга қаранг, бу болаларнинг болалиги ўғирланган, зах далада пахта теришга мажбурланган. Бугунги болалар учун бу гаплар бир эртак. Аммо, пахтақул бўлиб ўсган авлод у кунларни унутмаса керак. Каналга уланиш: https://t.me/+CoC5RAVGOzQwNTQy ОҚҚЎРҒОНЛИКЛАР телеграм канали‌‌

29 views

Жарыяланган 15-ноя.

#Фикр БОЙЛИК МЕЗОНЛАРИ ЎЗГАРДИМИ? Бойлик, ҳашамат мезонлари ўзгарди. Қачондир машина, уй, стабил даромад ҳашаматга тўлиқ ҳаёт учун етарли бўлган. Бундайлар бой қатлам ҳисобланган. Бугун бу нарсалар ҳар учта одамдан биттасида бор. Аҳоли даромадларининг ўсиб бораётгани – ялпи ички маҳсулот ошиб бораётгани билан чамбарчас боғлиқ. Сиёсий иқтисод нотиқлари буни оммавий дастурларда бот-бот эслатиб туришибди ҳам. Чет элга саёҳат ва яқинларига эмоционал вазиятда қимматбаҳо совға улашиш – бугун миллатимнинг катта қисми шу хаёл, орзуда яшаяпти. Демак, пул бор. Бахтли кўриниш (ёки бахтиёр эканлигини сездириш) истаги ҳурматга лойиқ туйғу, мен сизга айтсам. Умуман, бундан қувониш керакми ёки аксинчами – билмайман. Чунки, узоқ вақт, тахминан 130 йил давом этган моддий қийинчилик, турли номлар билан аталган агрессиядан кейин, мана энди, ўзбекда ростманасига капитал бор, миллатнинг қўлида дастмоя бор. Орзулар ҳам, мос равишда, геометрик прогрессия бўйича каттариб, ўсиб бориш хусусиятига эга. Халқ тафаккуридаги бойлик – капиталга муносабатни ўзгартириш керак. Навоий қашшоқлар шоири, дегандек советча догмалардан тезроқ қутилиш керак. Навоийнинг пул, бойлик, капитални тўғри йўналтириш ҳақидаги фикрларини асосий планга олиб чиқиш керак. Бойлик бахт келтирмайди, дейишади. Улар сизни алдашган. Келтиради. Фақатўғирлик ва қинғирликсиз, ҳалол топилган бойлик бахт келтиради. @uzbek_estet

1,240 views

Hashtags

Жарыяланган 10-ноя.

Ҳар қандай бадиий асарни муаллиф иштирокида муҳокама қилиш, фикр алмашиш ва адабий майдон тафтини ҳис қилиш ёқимли. Кўплаб шов-шувларга сабаб бўлаётган ва бадиият "маъбуд"ларига шубҳа туғдирган "Қаҳр" қиссаси борасида ҳам чўғли-тафтли гурунг бўлди. Бу қисса моҳият-эътибори билан 70-йилларга тааллуқли эмас, мустақилликнинг илк йиллари, қаҳрамонлар ва антиқаҳрамонлар хусусидадир. Ҳозирги давр ўзбек интеллигенциясида яқин ўтмишни қайта баҳолаш истаги, талаби етилмоқда. Санъат – воқеликдан ўн йиллар олдинда юради. Санъатни диққат билан кузатиш керак. Хуршид муаллимнинг бу асари социумдаги тарқоқ ва ушоқ, эҳтиёткор фикрлар оқимини битта ўзанга солиб юборди. #Ўзбек_адабиёти @uzbek_estet

1,660 views

Жарыяланган 10-ноя.

"Қаҳр" ҳақида Хуршид Дўстмуҳаммаднинг "Қаҳр" қиссасини ўқидим. Бу асарнинг ўзига хослиги – анчадан бери эҳтиёткорлик билан таъкидлаб келинаётган фикр-хулосаларга кенгроқ, батафсилроқ тўхталинган. Гап Абдулла Қаҳҳор ҳақида. Ўзбек адабиётида Озод Шарофиддинов домла таърифлаган идеал Абдулла Қаҳҳор образини чилпарчин қиладиган мутлақо бошқа бир Абдулла Қаҳҳор образи пайдо бўлди. Тўғри, бунга қадар ҳам ёзувчилар – Ғаффор Ҳотам, Нурали Қобул, Мусулмон Намознинг чиқишларида Абдулла Қаҳҳор шахсиятидаги шубҳали саҳифалар эсга олинган, мавжуд стереотипларни бир қадар парчалаган деталлар айтилган эди. Хуршид Дўстмуҳаммаднинг "Қаҳр" қиссаси эса Абдулла Қаҳҳордан бошланган устоз-шогирдлик мактаби вакилларининг "олтин силсила"сига ялпи қақшатқич ғоявий зарба бўлган. Синчков ўқувчи асар журнал вариантида анчайин силлиқлангани, недир муҳим, "гўштли" жойлари тарошланганини тушунади. Шундай бўлгани ҳам тузук. Бу ҳақида кейинроқ айтаман. Умуман, бу асар Абдулла Қаҳҳор ҳақида тилдан тилга кўчиб юрадиган кўплаб саволларга жавоб бермайди, қайтага саволларни кўпайтиради, конкретлаштиради. Қисса Абдулла Қаҳҳорнинг сўнгги кунларига доир кечинмалардан иборат. Жаҳон модерн адабиётининг, ифодада онг оқими мактабининг мухлиси бўлган Хуршид Дўстмуҳаммад нега бу тажрибага қўл урди экан, деб кўп ўйладим. Бу журъат ва жасоратнинг оқибатини кўлами билан ҳис қилиб ёзган бўлсалар керак, деб ўйладим. Шу аснода дилимда туғилган саволни келтириб ўтмасам бўлмас: онг оқимини эзиб тасвирлашга Қаҳҳордан бошқа образ йўқмиди, Хуршид муаллим? Сизга нима эди шу қалтис баҳсни қўзғаб? Гап шундаки, адабиётшунослик Қаҳҳор домлани салкам мустақилликнинг маънавий меъмори; ҳуррият орзумандаси, юрагида озодлик нафасини эҳтиёткорона сақлаб келган бутун шахс сифатида сингдириб келади. Бу шаклланган стереотипни инкор этиш эса кенг кўламли янги адабий хулосаларни келтириб чиқаради, жумладан, сохта маъбудлар ва маъбуд ясовчилар армиясини фош этишга олиб кетади. Хуллас, чуқур-чуқур фикрлар, буёғига ўтмаганим маъқул. Асарнинг ғалатилиги шундаки, Хуршид Дўстмуҳаммад асар руҳидан келиб чиқиб, Қаҳҳорни хоинликда, недир пасткашликда очиқ айбласа керак, деб ўйлайсиз, ундай бўлмайди. Бу мавзуда бирон детал, айбнома чиқиб қолармикан деб ўқийверасиз, ҳеч нима йўқ. Фақат ишоралар бор. Қиссада ровий – Абдулла Қаҳҳор – ровий алмашинуви дабдурустдан сезилмайди. Қаерда Қаҳҳорнинг мубҳам ҳаёлларининг шарҳи тугаб, ровий тилга кирди – сезмайсиз ҳам. Асарда бошдан оёқ мудҳиш бир шарпа кезади. Қон ва жон талошида ётган Абдулла Қаҳҳор даврнинг қонсираган ғояларига қилган хизмати ҳам ғира-шира, мубҳаму мавҳум, эслашга ҳам жирканадиган шаклда баён қилинади. Бироқ, ўшанинг – эслашга ҳам жирканадиган ишнинг айнан нима эканлиги деталлаштирилмайди. Бу асарда Абдулла Қаҳҳор деган улкан адибнинг иқрорномасини ўқигандек бўласиз. Бироқ, иқрорномаси ҳам қаҳҳорона: недир сирли, тўлиқ эмас, айни чоқда тўлдириб бўлмайдигандек; уятли саҳифалари йиртиб ташланган кундалик мисоли узуқ-юлуқ; ор ва номуси топталган бақувват истеъдод сингари тактик аламзада; зўр-базўр бостирилган исёндек қайта уйғонишга шай. Хуршид Дўстмуҳаммад Абдулла Қаҳҳорни айблаш учун қалам олган-у, муқаррар баҳсу маломатлардан чўчибми, қўрқибми, таҳайюл тасвирлари билан чегаралангандек туюлди менга. Хуршид Дўстмуҳаммад яқинда ютубда эълон қилинган суҳбатида таъкид қилганидек, ишора берди, хулоса эмас: Қаҳҳор ўзбек адабиётининг меҳробида туришга лойиқми? Ҳа ёки йўқ, дейишдан бурун Қаҳҳор бўлиб кўринглар, дейди Хуршид Дўстмуҳаммад қувлик билан. Ва ўзи Қаҳҳор бўлиб асар ёзди. Қиссани якунлаб тилимга келган биринчи сўз "Хайрият" бўлди. Чунки Абдулла Қаҳҳор шундай шахсиятки, уни инкор этиш, унга дангал айбномалар ёғдириш адабий ҳаётимизда чуқур-чуқур жарликларни ҳосил қилади. Абдулла Қаҳҳор мактабидан сув ичган шогирдлар, иқтидорда бўлган невараю эвара шогирдлар билан адоқсиз баҳслар, умрни эговлайдиган турфа синовларга мубтало қилиши мумкин. Бу эса, том маънода, кераксиз ташвиш. Ҳозирча шундай. P. S. Қисса "Шарқ юлдузи" журналида (2025 йил) чоп этилган. #Ўзбек_адабиёти @uzbek_estet

161 views

Жарыяланган 10-ноя.

#Фикр Салкам 7 йиллик давлат хизматидан кейин блогосферага янги ғоя ва фикрлар билан қайтдим. Ўзбек эстетлари ҳақида ҳикоя қиламан ва маданий ҳаётимиздаги воқеликларга муносабатимни билдириб бораман. Концепция аниқ – информацион контент жамиятни зериктиришни бошлаганини сезяпман. Асарлар ёзиляпти, спектакллар қўйиляпти, санъат яратиляпти. Фақат битта нарса етишмаяпти — муносабат. Биз яратилаётган асарларга, маданий ҳодисаларга фикр билдиришни; баҳслашишни, баҳолашни ўрганишимиз керак. Жамият эстетик идеалсиз яшай олмайди, деб ўйлайман. Ҳозир шундай кайфиятдаманки, зиммамга катта юкни олиш нияти йўқ. Шунчаки, кўнглимда анча вақтдан бери айланиб юрган фикрни амалга оширишга қарор қилдим. Бу лойиҳа катта бўлишини даъво қилмайди — лекин у, эҳтимол, фикр оқимининг бошланиши бўлар. @uzbek_estet

383 views

Hashtags

Жарыяланган 10-ноя.

Channel name was changed to «O'zbek estet | Ўзбек эстет»

views

Жарыяланган 10-ноя.

Channel created

views