TGTGInsightintelligentia telegramLIVE / telegram public index
Contentum scripti
Contentum
Азиз ва муҳтарам аёллар! Қадрли ҳамкасблар, талабалар ва ота-оналар! Барчангизни нафосат ва гўзаллик байрами — 8 март, Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! Бугунги байрам — меҳр-муҳаббат, баҳор ва янгиланиш рамзидир. Жамиятимизда ва ҳаётимизда аёлларнинг ўрни беқиёс. Сизлар нафақат олижаноб касб эгалари ва билимга чанқоқ ёшлар, балки хонадонларимиз фариштаси, фарзандларимизнинг меҳрибон устозларидирсиз. Ушбу гўзал баҳор айёмида барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, ишларингиз ва ўқишларингизда улкан зафарлар тилаймиз. Юзингиздан табассум, қалбингиздан баҳорий қувонч ҳеч қачон аримасин! Байрамингиз муборак бўлсин, азиз аёллар! 📞 Telefon: +998742261078 📲 Telegram: @admofadc