Contentum
🎓🇺🇸 Ўқувчимиз Шерзодбек Омонов Гарвард университетига ўқишга қабул қилинди! Бугун бизнинг таълим муассасамиз учун яна бир фахрли кун — муассасамизнинг фахрли битирувчиси Шерзодбек Омонов дунёдаги энг нуфузли олийгоҳлардан бири — Гарвард университетининг LL.M (ҳуқуқ магистратураси) дастурига қабул қилинди! 🌍📚 🔹 Шерзодбек бу ютуққа ўзининг тинимсиз меҳнати, билимга бўлган чанқоқлиги ва етакчилик қобилияти орқали эришди. Унинг муваффақияти нафақат шахсий ютуқ, балки юртимиз ёшлари учун улкан илҳом манбаидир. 📌 Шерзодбек Омонов таълим даврида ҳам қуйидаги фазилатлари билан ажралиб турган: ✅ Таълим жараёнларида доим фаол ва намунавий бўлган ✅ Жамоавий лойиҳалар ва танловларда фаол иштирок этган ✅ Ҳуқуқ соҳасида чуқур билим ва амалиётга эга бўлган 📢 Ўзбекистон Республикаси Президенти таъкидлаганидек: «Фуқароларимиз дунёнинг ТОП университетларида ўқишлари керак». Шерзодбекнинг ютуғи — ана шу сўзларга ёрқин исбот бўлиб, барча ёшларимиз учун намуна ва мотивация манбаидир. Биз ундан фахрланамиз ва ишонамизки, у келажакда Ўзбекистон тараққиётига улкан ҳисса қўшади! 🇺🇿 💬 Шерзодбекка янги босқичда муваффақият тилаймиз! 🔹 Андижон ёшлари – Ўзбекистоннинг фахри! Юртимиз келажаги айнан шундай ёшлар билан боғлиқ! 🇺🇿💪 #Гарвард#ШерзодбекОмонов#LLM#Ўзбекистон#Фахримиз#HarvardLaw#Ёшлар#Ta'lim #TopUniversities 📞 Рўйхатдан ўтиш: 74-226-10-78 📲 Telegram: @admofadc