TGTGInsightintelligentia telegramLIVE / telegram public index
← Andijan Development Center
Andijan Development Center avatar

TGINSIGHT POST

Post #9649

@adceducate

Andijan Development Center

Visiones76,300Numerus visionum
EditumJul 3007/30/2025, 06:00 PM
Contentum scripti

Contentum

🎥🇺🇿🇺🇸Ташаккур видеоси Стенфорд университети АҚШдан йўлланган видеомурожаат! дўстлик ва келажак сари ҳамкорлик рамзи! Бугун бизнинг муассасамиз учун яна бир фахрли ва тарихий лаҳза! Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Саъдуллаев Алишер Зафаровичга ўзининг самимий видеомурожаати орқали муассасамиз директори Морозов Геннадий Владимировичга чуқур миннатдорчилик билдирди. 📌 Видеомурожаатда у: 🔹 ёшлар учун яратилаётган таълим имкониятлари, 🔹 халқаро ҳуқуқ ва лидерлик соҳаларидаги муваффақиятларни, 🔹 ва ADC таълим муассасасининг ёшлар тараққиётидаги алоҳида ўрнини эътироф этди. 🤝 Шуни таъкидлаш жоизки, Алишер Саъдуллаев ва Морозов Геннадий Владимирович кўп йиллардан буён дўстона муносабатда бўлиб, ёшлар сиёсати, таълим ва маърифат соҳаларида умумий ғоя ва мақсадларда ҳамфикрдирлар. 🙏 АЛОҲИДА МИННАТДОРЧИЛИК 🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга — Ёшларга ишонч, билим ва тараққиёт учун яратилаётган бебаҳо имкониятлар, халқаро майдонда ҳам юртимиз фарзандлари фаол ва муваффақиятли бўлиши учун яратилган шароитлар учун. 🙏 Шунингдек: 🔹 Алишер Зафар ўғли Саъдуллаевга – самимий сўзлари ва эътибори учун 🔹 Морозов Геннадий Владимировичга – илмий-маърифий раҳбарлик ва ёшларга бағишланган меҳнати учун 🌟 Бу видеомурожаат – дўстлик, маърифат ва келажак сари ҳамжиҳатлик рамзи! #ADC#Ёшлар#Таълим#АлишерСаъдуллаев#МорозовГеннадий#ШавкатМирзиёев#Ўзбекистон#KelajakUchun#Ҳурмат#Миннатдорчилик#ЁшларСиёсати#Илм#Ривожланиш