TGTGInsightintelligentia telegramLIVE / telegram public index
← Andijan Development Center
Andijan Development Center avatar

TGINSIGHT POST

Post #9650

@adceducate

Andijan Development Center

Visiones1,600Numerus visionum
EditumAug 108/01/2025, 09:03 AM
Contentum scripti

Contentum

🎓🇺🇸 ADCда Гарвард талабаси Уткирбек Ривожиддинов билан мастер-класс бўлиб ўтди! ADC таълим марказида ўқувчилар учун махсус мастер-класс ташкил этилди. Меҳмонимиз — Уткирбек Ривожиддинов, Гарвард университети талабаси, Ўзбекистон Адлия вазирлигида юрист ва ADC’нинг фахрли битирувчиси бўлди. Уткирбек болаларга ўз йўлини, қандай қилиб дунёдаги энг нуфузли университетлардан бири — Гарвардга кирганини қизиқарли ва тушунарли тарзда гапириб берди. 🎯 У мастер-классда шулар ҳақида сўзлаб берди: 🔹 Инглиз тилини қандай ўрганиш керак? 🔹 IELTS имтиҳони нима ва унга қандай тайёрланилади? 🔹 Эссе ёзиш, интервьюдан ўтиш учун қандай маслаҳатлар бор? 🔹 Олий мақсад қўйиш, орзу қилиш ва унга интилиш қанчалик муҳим? 📚 Мастер-класс жуда илиқ муҳитда, қизиқарли савол-жавоблар билан ўтди. Болалар катта мотивация ва илҳом олишди, кўпчилик ўз келажаги ҳақида ўйлай бошлади! Уткирбек ўзининг синовли, лекин самарали йўли билан барчани руҳлантирди. Энг асосийси — "мен ҳам қила оламан" деган ишонч болаларнинг кўзида порлади! Биз меҳмонга ва барча болаларга ташрифлари учун катта раҳмат айтамиз! 📍 Манзил: Машраб 19A (3-кичик даҳа) 📲@admofadc 📞 74-226-10-78 #ADC#УткирбекРивожиддинов#Гарвард#Ёшлар#Мотивация#Таълим#Andijon