Įrašo turinys
Фирма услуби, брэнд ва брэндинг тушунчаси. Фирма услуби (стил) бозор фаолиятида қадим замонлардан бери қўлланиб келинади. Аввалига бу элементлар жуда оддий бўлган. Масалан, товарлари сифатли бўлган энг топқир ҳунармандлар (кулоллар, темирчилар, қуролсозлар) ўз маҳсулотларига тамға босганлар. Ушбу ҳунармандларнинг касбий маҳоратидан хабар топган харидорлар айнан шундай ажралиб турувчи белгиси бор товарларни олишга ҳаракат қилганлар. Ўрта асрларда цехларнинг корпоратив сотиш маркалари пайдо бўлган. Бозорлар жўғрофияси кенгайиб бориши билан товар белгиси ва бошқа фирма белгиларининг аҳамияти ортиб борди. Ўсиб бораётган рақобат ва ягона ахборот кенглиги шаклланиши шароитларида товар ишлаб чиқарувчилар ўз тижорат коммуникацияларининг мақсадли аудиториялари сифатида бевосита потенциал харидорларни ажрата ола бошладилар. Бунда йирик товар ишлаб чиқарувчининг биринчи навбатдаги вазифаси бевосита рақобатчилар орасидан ўзининг ажралиб туришига эришиш бўла бошлади. Айнан шу шарт-шароитлар дастлабки умуммиллий ва халқаро брэндларнинг шаклланишига олиб келди. «Фирма услуби», «брэнд» ва «брэндинг» тушунчалари бир-бири билан мустаҳкам боғланган. Ќам хронологияси, ҳам қўлланиладиган коммуникацияси ривожланиб бориши нуқтаи назаридан фирма услуби (ФУ) дастлабки категория ҳисобланади. маълумот#dilshodIsmoilovdioдан олинди. 🎓Design academy