Įrašo turinys
Фирма услуби, брэнд ва брэндинг тушунчаларини батафсилроқ кўриб чиқамиз. Фирма услуби (ингл. corporate identity) брэндни шакллантириш воситаларидан бири ва айни пайтда брэндинг элементи ҳисобланади. Натлья Добробабенко берган муваффақиятли таърифга кўра «фирма услуби бу – товарлар (хизматлар), фирмадан чиқишадиган барча ахборотлар, унинг ички ва ташқи безалиши визуал ва мазмуний бирлигини таъминловчи ранг, графика, сўз, матбаа, дизайн доимий элементлари(констант)нинг тўпламидир.. Фирма услубининг мавжудлиги унинг эгасининг истеъмолчида ижобий таассурот уйғотишига ишончи борлигидан далолат беради. Фирма услубидан фойдаланишнинг вазифаларидан бири харидорга ушбу фирманинг олдин сотиб олинган товарлари берган ижобий ҳислар ҳақида эслатиб туришдир. Шундай қилиб, Фирма услубининг мавжудлиги товарлар ва хизматларнинг юқори сифатини билвосита таъминлайди. Шу билан бирга, Фирма услубидан фойдаланиш ҳар доим ҳам фирма маҳсулотининг сотилишига кўмаклашавермайди. Масалан, Петербургдаги Скораход пойафзал фирмаси ўтган аср бошида сифатли маҳсулоти туфайли 20 йиллардан то 80 йилларгача юқори мавқега эга эди. Эндиликда Скороход эгаллаган мавқеини йўқотиб бормоқда. Фирма белгиси паст сифат ва модадан чиққанлик рамзига айланиб бормоқда. Фирманинг белгилари харидорларни жалб қилиш ўрнига уларни чўчитмоқда.. Шу муносабат билан Запорожец автобрэнди ҳақида эслатиб ўтиш мумкин. У худди 600 - Мерседес каби рамзга айланган. Бироқ у қулай, техник жиҳатдан мукаммал, ҳашамли автмобилнинг бутунлай акси сифатида эланади («янги руслар» ҳақидаги латифаларда бу иккала русумдаги машиналар тез-тез-тўқнашиб туриши бежиз эмас). Маркетинг мажмуининг бошқа элементлари барқарор равишда юқори даражада бўлганда фирма услуби унинг эгасига қуйидаги устунликларни беради: • ахборот оқими орасидан истеъмолчига маъқул бўлган фирма товарини тез ва бехато топишга ёрдам беради; • фирмага кам харажат қилган ҳолда ўзининг янги товарларини бозорга олиб чиқишга имкон беради; • рекламанинг самарадорлигини оширади; • фақат реклама эмас, балки фирма маркетинг коммуникациялари бошқа воситаларининг (масалан, паблик рилейшинз, матбуот конференциялари ўтказиш, нуфузли проспектлар чиқариш ва ш.к.) зарур бирлигига эришишга кўмаклашади); • корпоратив руҳнинг ўсишига кўмаклашади, ходимларни бирлаштиради, умумий ишга алоқадорлик, «фирма ватанпарварлиги» ҳиссини уйғотади; • фирманинг эстетик даражаси ва визуал муҳитига ижобий таъсир қилади. Агар фирма услубидан фойдаланиш берадиган устунликларнинг барчасини умумлаштирадиган бўлсак, фирма услубини фирма нуфузин, унинг белгисини(маркасини) шакллантирувчи асосий воситалардан бири дейиш мумкин. Реклама назарияси ва амалиётининг классикларидан бири фирма коммуникацияларининг юқори даражаси ҳақида гапирар экан, «ҳар бир эълон марка образи бўлган рамзга қўшилган ҳисса, брэнд нуфузига қўшилган узоқ муддатли улуш сифатида қаралиши керак»лигин таъкидлаган. «Реклама фаолиятини ташкил этиш» фанидан Набиев Д. Х. маълумот#dilshodIsmoilovdioдан олинди. 🎓Design academy