TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← RedFox Branding
RedFox Branding avatar

TGINSIGHT POST

Post #128

@RedFoxuz

RedFox Branding

Peržiūros531Peržiūrų skaičius
Paskelbta01-232018-01-23 23:15
Turinys

Įrašo turinys

​​БРЕНДИНГНИНГ АСОСИЙ МАРКЕТИНГ МАҚСАДЛАРИ Америка Маркетинг ассоциациясининг таърифига биноан «Брэнд (ингл. «Brand») — муайян сотувчи ёки сотувчилар гуруҳи товарлари ва хизматларини уларнинг рақобатчиларидан ажратиб туриш мақсадида ҳосил қилинган ном, сўз, ифода (ингл. brand пате), белги, рамз ёки дизайнерлик қарори, уларнинг комбинациясидир». Кенгроқ ва эркинрқ маънода олиб қараганда брэнд товар ёки хизматни уларнинг барча ўлчамлари, тавсифлар, фойдаланувчи томонидан қабул қилинадиган ва у товарга нисбат берадиган тасаввурлар йиғиндиси (товар нуфузи, ингл. Brandimag), шунингдек брэнд эгалари томонидан истеъмолчига ваъда қилинган бирор устунлик билан бирга ўз ичига олади. Шундай қилиб, бундай тушунишда брэнд – товарга истеъмолчилар «ёпиштирадиган» «тасаввурдаги ёрлиқ» ва унга уни яратувчилар киритадиган мазмундир. Шундай қилиб, брэнднинг юқорида айтиб ўтилган икки ташкил қилувчиси ҳақида гапириш мумкин. Булар: брэнд номи ( brand пате) ва брэнд образи(brand imagе)дир. Кейинги вақтда мутахассислар ушбу тушунчанинг бошқа таркибий қисмларини ҳам айтишмоқда. Масалан, брэнд-миф – коммуникатор компаниянинг корпоратив афсонаси. «Брэнд» терминининг юқорида келтирилган шарҳи шуни кўрсатадики, брэндни асосий ташкил қилувчи унинг эгасининг нуфузи ҳисобланади. Компаниянинг нуфузи фирма мураккаб тавсифлари ва унга нисбатан четдан, яъни аудитория муносабатининг мажмуидан иборат. маълумот жўнатди#dilshodIsmoilovdio 🎓Design academy