TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← RedFox Branding
RedFox Branding avatar

TGINSIGHT POST

Post #129

@RedFoxuz

RedFox Branding

Peržiūros521Peržiūrų skaičius
Paskelbta01-232018-01-23 23:23
Turinys

Įrašo turinys

​​Фирманинг муваффақиятли нуфузи асосида қуйидаги таркибий қисмлар ётади. 1. Ахлоқий принциплар. 2. Фирманинг бош вазифаси. 3. Корпоратив фалсафа. 4. Компаниянинг узоқ муддатга мўлжалланган мақсадлари. 5. Хулқ-атвор ва ташқи кўриниш андазалари. Кўриниб турибдики, компаниянинг нуфузини шакллантириш маркетинг усуллари билан эмас, балки менежмент воситалари билан амалга оширилади. Бренднинг муҳим ташкил қилувчилари сифатида коммуникаторнинг фирма услубини ҳам кўриб чиқиш мумкин. Лекин шуни ёдда тутиш керакки, фирма услуби – фирма нуфузининг ташқи акс этиши, холос. Унинг асосий вазифаси – брэндни кўзга кўринарли қилиш ва фақат ушбу фирмага хос қилишдир. Бутун дунёда тан олинган, шаклланган брэндларга (уларни мегабрэндлар деб ҳам аташади) Mercedes ва BMW автомобиллари, Sопу мураккаб маиший аппаратураси, Соса-Соlа ва Рepsi ичмликлари, тез хизмат кўрсатувчи МсDonald’s ресторанлари, IВМ компьютерлари, Воеing самолётлари ва шу кабиларнинг белгиларини киритиш мумкин. Бу брэндлардан ҳар бири бизнинг онгимизда шунчаки автомобиль, телевизор, газли ичимлик, гамбургер, компьютер ёки самолётдан кўра кўпроқ тасаввур уйғотади. Баъзи ҳолларда мутахассислар минтақавий (маҳаллий) брэндлар, яъни мамлакатнинг муайян ҳудудида оммавий бўлган белгиларни ҳам ажратиб кўрсатишади. Вrand пате тариқасида брэнд эгалари бўлган фирма номлари ҳам (Volvo, ВМW, Соса-Со1а ва б.), товар белгиларининг муайян номлари ҳам ишлатилиши мумкин. Баъзи товарлар маркаси номининг машҳурлиги кўпинча ишлаб чиқарувчи фирмаларнинг номиникидан кам эмас. Масалан, Маrlboro сигаретлари (ишлаб чиқарувчи – Phillip Morris), Сате1 (Reynolds Таbассо Соrporation); Ваrbу қўғирчоғии (Маttel) ва бошқалар шулар жумласидандир. Брэндни баҳолаш бир қатор хусусиятлар ёрдамида амалга оширилади. Улардан баъзиларини келтириб ўтамиз. Брэнднинг кучи брэнднинг ўз товар тоифасида устунлик қилиш қобилияти билан ўлчанади. Брэнднинг мувофиқлиги (релевантлиги) брэнднинг нуфузи ва тавсифи истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари ва кутишларига мос келиши билан ўлчанади. Брэндга берилиш (мойиллик) харидорларнинг брэнддан фойдаланишга мойиллигини тавсифлайди ва муқобил вариантлар бўлганда ушбу брэндни қанчалик кўпроқ ва тез-тез танлаб олишлари билан ўлчанади. Харидорлар орасида брэнднинг маълумлик даражаси мўлжалдаги аудиторияфоизидан (яъни, ким ушбу брэндни эслай олиши) келиб чиқиб аниқланади. Бунда интерьвю олинаётган шахснинг ушбу брэндни четдан айтиб турилмай эслаши ва четдан айтиб туриб эслаши ажратиб кўрсатилади. маълумот жўнатди#dilshodIsmoilovdio 🎓Design academy