Įrašo turinys
Дизайн Ҳақида Нима Биламиз? UzDesigners Дизайн (инг. design — лойиҳа, чизма, расм) — нарсалар муҳитини эстетик ва функционал сифатларини шакллантириш мақсадига қаратилган лойиҳалаш фаолияти турларини ифодаловчи термин. Дизайн фаолияти таркибига кенг истеъмол буюмлари, машина, дастгоҳ, кийим, реклама ва ўров материаллари, ишлаб чиқариш, жамоат ва турар жой биноларини жиҳозлаш, мебель ва бошқалар киради. Дизайн 20-аср бошларида юзага келиб, 30-йилларда махсус фаолият тури сифатида Ғарбий Европа ва АҚШда шаклланди. 80-йилларнинг 2-ярмидан Дизайннинг фаолият доираси кенгайди. Дизайнерлар рассом сезгиси билан бирга илмий фанлар (мас, материалшунослик, рангшунослик ва бошқалар)га таянади, ишлаб чиқариш жараёни ва шароитлари, социология ва бошқа билимларга эга булиши лозим. Дизайн соҳасидаги мутахассислар махсус олий ўқув юртларида тайёрланади. Жумладан, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳам интерьерлар ва саноат графикаси, либос Дизайн бўйича мутахассислар тайёрланади.