Нийтлэлийн агуулга
ҚИЗИМ Сени ўйлаб топмасман тиним, Тилаб олган ёруғ юлдузим. Бошинг силаб, дейман бетиним: Мендан кўра бахтли бўл, қизим. Ярқираган тонгларинг олдда, Шафақ тутар лиммо-лим бода, Мисли малак, мисли хонзода- Мендан кўра бахтли бўл, қизим. Шукур айла, бор толейингга, Тинч, осуда юрт олийингга, Тақдир берган синовни енга, Мендан кўра бахтли бўл, қизим. Қайда бўлсам ўзим ҳар қачон, Сен-ла қолар бир кўнглим, ишон. Ҳақ амали бўлсин-да нишон, Мендан кўра бахтли бўл, қизим. Яхшиларга ёндаш туширсин, Эзгу мақсадларинг нўш урсин. Урса қалбинг бахтдан жўш урсин, Мендан кўра бахтли бўл, қизим. Худо берган ҳар банда ҳақли- Умр берган бўлсин шарафли. Онамдан мен бўлгандай бахтли- Сен ҳам мендан бахтли бўл, қизим! ⛑@APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал!