TGINSIGHT CHAT
E-ma'muriy ish
@Emamuriyish
LawМаъмурий ҳуқуқбузарлик учун расмийлаштирилган баённома ва унинг жарималари тўғрисида маълумотлар. 👇 @ejarimabot
Сүүлийн нийтлэлүүд
1/4 хуудас · 40 нийтлэл
Нийтэлсэн 4-р сарын 19
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш бўйича Қонун(ЎРҚ–830-сон, 18.04.2023 й.) Президент томонидан имзоланди 🔰 Кодекснинг 332-1-моддасига киритилган ўзгартишга кўра: 🔹Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади. 🔘 Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди: ▫️Кодекснинг 131, 132,136 ва 140-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда; ▫️жарима солиш тўғрисидаги қарор устиданшикоят қилинганда ёки протест билдирилганда; ▫️худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда. Қонун 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга киради. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hashtags
Нийтэлсэн 4-р сарын 17
Click Ўзбекистон Республикаси ИИВ билан ҳамкорликда жарималарни онлайн тўлаш имконини берувчи “Click&ИИВ” иловасини яратди. Эндиликда жарималарни давлат органлари ходимларининг хизмат планшетлари орқали тўлаш мумкин @emamuriyish
Нийтэлсэн 3-р сарын 23
⚡️Энди барча жарималарни 15 кун ичида тўланса 50 % чегирма, 30 кун ичида 30% чегирма Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-99, 23.03.2023й) кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилади. Унга кўра: ✅ ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади; ✅ мазкур тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади. ➖➖@Emamuriyish➖➖
Нийтэлсэн 9-р сарын 1
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!! Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги «Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» ги 431-сон қарорига асосан, Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув доирасида «E-ma’muriy ish» тизими амалиётга жорий этилган. ️❗️ Мазкур тизимнинг хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида, жорий йилнинг 1 сентябрь куни соат 19.00 дан 5 сентябрь куни соат 19.00 га қадар, Ички ишлар органларининг электрон тизимларида миграция ва техник профилактик ишлар амалга оширилиши муносабати билан ушбу тизимлар фаолияти вақтинча узилишлар бўлиши мумкин. Сизлардан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Техник ишлар тадбирлари якунланиши ҳақида қўшимча хабар берилади
Нийтэлсэн 8-р сарын 17
⚡️ «E-ma’muriy ish» тизимига жорий этилган янги имкониятлар https://mover.uz/watch/RtBAYEnJ?start=23
Нийтэлсэн 5-р сарын 31
⚡️1 июндан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар кўтарилади Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига биноан, 2022 йил 1 июндан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12 фоизга оширилади. Ҳужжат аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва фуқаролар даромадларини изчил оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўламини кенгайтириш мақсадида қабул қилинди. 🔸базавий ҳисоблаш миқдори — 300 минг сўм миқдорида (ҳозир 270 минг сўм) белгиланди. Шунингдек, шу кундан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ҳам ошади. Маълумот учун, жарималар сўнгги марта 2021 йилнинг 1 сентябрдан базавий ҳисоблаш миқдори 245 минг сўмдан 270 минг сўмга кўтарилган вақтда ошган эди. ➖➖@Emamuriyish➖➖
Нийтэлсэн 5-р сарын 20
1 июндан ойлик иш ҳақлари оширилади 1 июндан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12 фоизга оширилади. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам ва базавий ҳисоблашнинг янги миқдорлари белгиланмоқда. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига биноан, 2022 йил 1 июндан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12 фоизга оширилади. Ҳужжат аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва фуқаролар даромадларини изчил оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўламини кенгайтириш мақсадида қабул қилинди. 2022 йил 1 июндан бошлаб: 🔸меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 920 минг сўм миқдорида (ҳозир 822 минг сўм); 🔸базавий ҳисоблаш миқдори — 300 минг сўм миқдорида (ҳозир 270 минг сўм) белгиланди. Фармон билан иш берувчиларга иш ҳақи миқдорини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳолда тўлашни таъминлаб, иш ҳақи миқдорини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мувофиқ ошириш тавсия этилмоқда. ➖➖@Emamuriyish➖➖
Нийтэлсэн 4-р сарын 13
⚡️ Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилди Ҳукумат қарори (178-сон, 12.04.2022 й.) билан “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга ўзгартиришлар киритилди 🔸Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилди: ➖2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача; ➖2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача; ➖2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача; ➖2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача. 📌 Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. ➖➖@Emamuriyish➖➖
Нийтэлсэн 4-р сарын 13
⚡️Ҳукумат қарори билан йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди. Ҳужжат билан: 🔸 аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 70 километрдан, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда 300 метргача бўлган масофада 30 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга руҳсат этилади. Бунда Ўзбекистан Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сон қарори билан ташкил этилган Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги республика комиссиясининг қарори асосида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги йўл ҳаракати қатнови юқори бўлган ва аҳоли гавжум ҳудудларда транспорт воситалари ҳаракатланишининг юқори тезлиги соатига60 километр этиб белгиланиши мумкин; 🔸 енгил автомобилларда юк ташишга уларнинг том қисмига ўрнатилган юкхонадаги юкнинг баландлиги 1 метрдан (махсус мосламалар билан мустаҳкамланган ҳолда велосипедларни ташиш бундан мустасно) ва узунлиги автомобилнинг габаритидан 0,5 метрдан ошмаган тақдирда йўл қўйилади; 🔸 юк автомобиллари, Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган айрим истиснолардан ташқари барча ҳолатларда, йўлнинг фақат ўнг қатнов қисмидан ҳаракатланиши шарт; 🔸 транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида ва унга 30 метр етмасдан ёки ўтиб тўхташ тақиқланади; 🔸 сутканинг коронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда велосипед йўлкаси бўлмаган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар нур қайтаргичли камзулда ёки нур кайтарувчи элементлар бўлган устки кийимда бўлиши шарт. ❗️ Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилади. ➖➖@Emamuriyish➖➖
Нийтэлсэн 4-р сарын 12
E-ma'muriy ish pinned a photo
Нийтэлсэн 4-р сарын 12
Mening jarimalarim энди App Store платформасида 📱iPhone ҳамда iPad мобил қурилмалари учун мўлжалланган иловани қуйидаги ҳавола 👉https://apple.co/3urmiAm орқали юклаб олишигиз мумкин. Google play оқарилий юклаб олиш учун (Android) 👇 https://bit.ly/35U8h46 ➖➖@Emamuriyish➖➖
Нийтэлсэн 4-р сарын 5
ЖАРИМА БАЛЛАРИ ҲАҚИДА БИЛИШИ КEРАК НАРСАЛАР! Ушбу тартиб йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора ҳисобланади. Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балли ИИВ Жамоат хавфсизлиги бошқармаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан автоматлаштирилган электрон тизимда инсон омили ҳисобга олинмаган ҳолда белгиланади. 🔸Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслиги йил давомида 12 та жарима балли асосида баҳоланади. 🔸Ҳайдовчилик гувоҳномасини биринчи марта олган фуқаролар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олган кундан бошлаб йил охиригача баҳоланади. 🔸 Жарима баллари ҳайдовчи томонидан биринчи қоидабузарлик содир этилган кундан бошлаб кейинги йилнинг шу кунигача берилади. Агар йил давомида жарима баллари 12 баллга этмаса, ушбу муддатдан кейин улар бекор қилинади. 🔸Ҳуқуқбузарлик хусусиятидан келиб чиқиб, ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балллари қарор лойиҳаси иловасига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади. 🔸Кўп жарима баллари қалбаки ёки бошқача тарзда ўзгартирилган давлат рақамлари билан, шунингдек, ушбу транспорт воситасига тегишли бўлмаган давлат рақам белгиларига эга бўлган транспорт воситаларини бошқарганлик учун (Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 125-моддаси 6-қисми) назарда тутилган. 🔸Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ҳайдовчига жарима балли қўлланилиши, шунингдек, жами ўн икки ва ундан ортиқ балл тўплаган ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилиши уни қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосий жазодан озод этмайди. 🔸 Ҳайдовчи томонидан бир нечта маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолларда ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун жарима балллари алоҳида ҳисоблаб чиқилади ва бу баллар умумлаштирилади. Агар 12 ой ичида содир этилган қоидабузарликлар учун ҳайдовчига ҳисобланган жарима балларининг умумий миқдори 12 баллдан ошса, у транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини йўқотади. 🔸Транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан содир этилган қоидабузарлик 8 баллига тенг бўлган тақдирда, бу ҳақда “SMS” хабари ёки почта алоқаси орқали хабар қилинади. 🔸Ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун эътироз билдирса ва ишни жиноят ишлари бўйича судга юборса, жиноий иш бўйича суднинг якуний қарори асосида жарима балллари белгиланади. 🔸Автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилар маъмурий жазо муддати ўтганидан кейин ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун белгиланган тартибда малака ошириб, назарий ва амалий имтиҳонларни топширадилар. 🔸Йил давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган ҳайдовчиларга кейинги йилда биринчи марта йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун биринчи жарима баллирағбатлантириш тариқасида белгиланмайди. Бундай ҳолатда ҳайдовчи асосий жазодан озод этилмайди. ➖➖@Emamuriyish➖➖