Сүүлийн нийтлэлүүд
1/20 хуудас · 237 нийтлэл
Нийтэлсэн 10 өдрийн өмнө
Нийтэлсэн 11 өдрийн өмнө
🖊️* * * Ёмғирлар оралаб ўтади умрим Баҳордан-баҳорга, кузлардан-кузга. Ёмғирлар оралаб ўтади умрим Китобдан-китобга, сўзлардан-сўзга. Ёмғирлар оралаб ўтади умрим, Томчилар қўйнида тонгларим отар. Гоҳ томчи – булбулим, гоҳ томчи – қумрим, Гоҳ томчи умримга питрадек ботар. Ёмғирлар оралаб ўтади умрим, Ўзим ҳам томчиман – фалакдан тушган; Мен бўрон кўзини очган бир «сим-сим», Ёмғирли қанотин силкитган қушман. Ёмғирлар оралаб ўтади умрим, Ҳар томчи – бир умр, ўзи бир дунё. Ёмғирлар оралаб кузатаман жим: Ювиниб боради аста кир дунё, – Ёмғирлар оралаб... ✍🏼Абдулла Шер https://t.me/SHohiraHamro
Нийтэлсэн 5-р сарын 1
🖊️ Бугун онам туғилган кун… онагинамни тупроққа қўйган кунимиз ҳам шу кун. Бу куннинг оғриғини юрагимнинг энг чуқур ерида сақлайман. Эс-ақлингни таниганингда бу дарднинг оғриғи ёмон бўлар экан. Ҳамма нарса азоб беради- қилганларинг ҳам, қилолмай қолганларинг ҳам…онасизлик…Бугун туғилган кунлари эди, шу куни тупроққа қўйдик..агар ҳаёт бўлганларида бугун 77 га кирардилар… режаликкина онам, болаларим икки қайта оввора бўлмасин дедиларми? Жойлари жаннатда бўлсин, эсламаган куним йўқ… https://t.me/SHohiraHamro
Нийтэлсэн 4-р сарын 2
Нийтэлсэн 3-р сарын 17
🖊️ Карим БАҲРИЕВ МУНОЖОТ Ноаён, Бепоён, Улкан дунёда Инсон – бир тўзиган гард каби, э-воҳ. Миллиард одамларга тўлган дунёда Ҳеч битта одамни унутма, Аллоҳ. Кишини ғам билан қолдирма якка, Ҳеч кимни йўқликнинг қаърига отма. Номардга – дил бергин, қўл бергин – мардга, Мени ҳам унутма. Токим қуёш чиқар ҳар тонг саҳарда, Коинотда ҳорғин ер кезар токим – Бу кенг самоларда, Қаро ерларда Ўзингсан ҳоким, Аллоҳим. Беморга шифо бер, соғларга – умр. Ёлғизга – йўлдошу, юпунга – тугма. Очларга – нон бергин, тўқларга – шукур, Мени ҳам унутма. Уйсизга – уй қургин, йўлсизга – йўл бер, Саҳрога – ёмғиру, тоғларга шамол. Маддоҳ фаҳм топсин, гунгларга тил бер – Муаттар сўзларни айтсин бемалол. Борларга – инсоф бер, ғарибга – сабр, Ботирга – тулпору, олимга – рутба. Ким ўлса, бер майин тупроқли қабр, Мени ҳам унутма. Ёзда нурлар сочгин, қишда қор ёғсин, Кўкда – бургут, сувда балиқлар оқсин. Кар қулоқлар ногоҳ очилсин, Аллоҳ, Кўр кўзлар ярқ этиб оламга боқсин. Сендан бошқа ҳеч ким бермас беминнат, Кимдан ҳам тилайлик, воҳ, сендан бошқа – Шафқатни ҳеч кимдан сен дариғ тутма, Адашган барчани ҳақ йўлга бошла, Мени ҳам унутма. Нафсимни жиловла ва ҳирсни совут, Руҳимни чархлагин, кўнглимни кенг қил. Бешикдан тушганнинг тулпори – тобут, Бизни ҳам азизлар қошида тенг қил. Биҳишт ариғидан асал сут ичир, Тириклик гулини асло сўлитма. Ғофилни кечиргин, ҳаммани – кечир, Мени ҳам унутма... Кечир. ✍🏼Карим Баҳриев шеъри 🎤Шоҳира Ҳамро ўқиди https://t.me/SHohiraHamro
Нийтэлсэн 3-р сарын 11
Шоҳира Ҳамро pinned a video
Нийтэлсэн 3-р сарын 11
🖊️Ўйлар эдим ҳаёт бизни сийлайди деб, Биз куйлаган қўшиқларни куйлайди деб. Бугун бўм-бўш юрагимни сийлаябман, Ҳаёт қандай айтса шундай куйлаябман. Ўйлар эдим сўнмас менинг ғурурларим, Кўксимдаги ҳайратларим, сурурларим. Бугун қолдим икки ўтнинг озорида, Йиғлаябман ғуруримнинг мозорида. Ўйлар эдим дўстларим бор, дил чоғ этар, Йўлимдаги чоҳларимдан огоҳ этар. Ё раб бугун бу ўйинда ўзиб чиқдим, Дўстим ташлаб кетган чоҳдан ўзим чиқдим. Ўйлар эдим: севган ёрим ташлаб кетмас! Жондай севар, кўзларимни ёшлаб кетмас! Ўйлар эдим: мен деб ундай адо йўқдир, Бугун ундан садо йўқдир, садо йўқдир! Ўйлар эдим: тоғдек баланд яшайман деб, Қирчаларга қандоқ назар ташлайман деб. Тоғдек чўкдим, нелар ларза солди менга? Бугун тоғлар, қирдек бўлиб қолди менга. Дунё экан тоғларингни қир қилгувчи! Дунё экан осмонларинг ер қилгувчи! Келишмадим тоши ёлғон савдо билан, Она-бола бўлолмадим дунё билан! Дунё экан...Дунё экан...Ай дунё-я ✍️Гулжамол Асқарова 🎤Шоҳира Ҳамро ўқиди https://t.me/SHohiraHamro
Нийтэлсэн 2-р сарын 28
✍🏼 БУГУН ТУНДА , КЕЛАРМИШ БАХОР… Деразангдан мўралаб аста, Гул юзингдан бўлиб шикаста, Узун қишга силтаб қўлини, Ҳам қалбингдан бошлаб йўлини, Тўққиз ойки, елармиш баҳор, Бугун тунда келармиш баҳор... Қору музни сувга ғарқ қилиб, Изғиринни буткул тарк қилиб, Эшитгандек менинг ноламни, Гулдастага ўраб оламни – Тушда бошинг силармиш баҳор, Бугун тунда келармиш баҳор... Гўзалликни элтиб жаҳонга, Сано айтиб ҳар ўтган онга, Жамолингга бўлиб маҳлиё, Истарангдан олганча зиё- Бизга иқбол тилармиш баҳор, Бугун тунда келармиш баҳор... Унутилар ҳазонрез кузак, Табассуминг юзингга безак. Меҳрларинг менга оғдириб, Ёмғирларин ерга ёғдириб, Сувларини элармиш баҳор, Бугун тунда келармиш баҳор... Ҳиссиётга тўлдириб дилни, Кенгайтириб кичик кўнгилни, Дуоларга ижобат етиб, Табиатни чаманзор этиб, Бахтимиздек кулармиш баҳор, Бугун тунда келармиш баҳор... ✍🏼Масъуд Махсудов. https://t.me/SHohiraHamro
Нийтэлсэн 2-р сарын 14
"МУМТОЗ ДАВРА" туркумидан. Эсон Давлат Бегим– Бобурнинг бувиси.. Чиғатойхон наслидан бўлган Юнусхоннинг хотини. Оқила, доно ва меҳрибон аёл.. Салтанатни бошқаришда фаол қатнашган. Бобур Мирзонинг тарбиясида муҳим рол ўйнаган. Қолган ролларда: Шаҳноза Соатова, Dilnozakhon Kattakhanova, Барногул Санакулова, Азиза Курбонова, Навбахор Каримова, Меҳриноз Аббосова ва Елена Чуянова Бугун ҳар кўнгилга севимли Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд куни. Биз бу сафар бобурий маликалар образида Мирзо Бобур рубоий, байтларини ўқидик. Бу маликаларнинг ҳар бири Бобурийлар силсиласида ўз тарихий ўрни ва овозига эга. Видеони кўришдан аввал қисқа биографияни ўқиб чиқасиз деган умиддамиз. Эсон Давлат Бегим Шохира Хамро – Бобурнинг бувиси. Чиғатойхон наслидан бўлган Юнусхоннинг хотини. Оқила, доно ва меҳрибон Эсон Давлат Бегим салтанатни бошқаришда фаол қатнашган, Бобурнинг тарбиясида муҳим рол ўйнаган. Қутлуғ Нигор хоним Барногул Санакулова – Бобурнинг онаси. Темурий ҳукмдор Умаршайх мирзонинг тўнғич хотини. Бобурнинг Темурийлар салтанатини инқироздан сақ-лаб қолиш мақсадидаги ҳаракатларида мададкор бўлган, дарбадарлик вақтларида ҳамроҳлик қилган. Хонзода Бегим Shahnoza Soatova – Бобурнинг опаси. Темурий ҳукмдор Умаршайх Мирзонинг қизи. Укаси Бобурни қамалдан озод қилиш учун Шайбонийхонга турмушга чиққан. Ақл-идроки ва тадбиркорлиги туфайли сарой аҳли орасида ҳурмат ва эъзозга сазовор бўлган. Моҳим бегим Навбахор Каримова – Бобурнинг хотини Бобур подшоҳнинг хотинлари орасида энг оқила ва билимдони. Бобурнинг фарзандларини, хусусан, Хумоюн, Ҳиндол мирзолар ва Гулбадан бегимни тарбиялаган. Гулбадан бегим –Азиза Қурбонова, Бобурнинг қизи. Замонасининг барча билимларидан бохабар бўлган, оқила, доно аёл. Отасининг тарихнавислик анъаналарини давом эттириб, “Ҳумоюннома” асарини ёзган. Аржуманд бону Dilnozakhon Kattakhanova – Мумтоз Маҳал (саройнинг кўрки) Шоҳ Жаҳоннинг рафиқаси. Нозик табиати, иффати, тенгсиз ҳусн-латофати ва дипломатияси билан эътибор қозонган. Шоҳ Жаҳон унга атаб машҳур “Тож Маҳал” мақбарасини қурдирган. Жаҳоноро бегим (Елена Чуянова Елена Чуянова ) – бобурийзода малика Шоҳ Жаҳон ва Аржуманд бонуларнинг қизи. Тарихчи, шоира, олима аёл. Тасаввуф тариқатлари ҳақидаги “Соҳибия” номли рисола муаллифи. Зебинисо Меҳриноз Аббосова – бобурийзода малика Шоҳ Аврангзебнинг қизи. Шоира, тарихчи, файлксуф олима. Тўрт минг байтдан иборат ғазаллар ва “Зеби Тафсир” номли Қуръонга шарҳлар китоби муаллифи.
Нийтэлсэн 10-р сарын 15
🥳🥳🥳🥳 ❤️BUGUN – «Xalqaro qishloq ayollari» kuni! 2008 yildan buyon — ya’ni 17 yildirki, 15-oktyabr dunyoda Qishloq ayollari kuni sifatida nishonlanib kelinmoqda. ❤️Pardozni yuzlari hech ham ko‘rmagan, Qimmat restoranga bir bor kirmagan. Ro‘zg‘orning tashvishidan bo‘yin burmagan, Sabringizga ta’zim qilay qishloq ayoli!
Нийтэлсэн 10-р сарын 11
Нийтэлсэн 10-р сарын 11
Бир аёлдек бахтли яшамоқчидим... Гулжамол Асқарова шеъри Шоҳира Ҳамро ижро этди https://t.me/SHohiraHamro