TGINSIGHT CHAT
Tafakkur egalari
@Tafakkur3
EducationТафаккур эгалари каналига аъзо бўлинг ва зиёлилар қаторидан жой олинг! 👉👉 @Tafakkur3
Сүүлийн нийтлэлүүд
1/84 хуудас · 1,003 нийтлэл
Нийтэлсэн 4-р сарын 18
Саноаткорлар солиққа тортилганида 😁 @Tafakkur3
Нийтэлсэн 4-р сарын 18
Бачканалик тўлқинида ўзлигимизни йўқотмайлик! Бугун ижтимоий тармоқларни очсангиз, кўча-кўйда юрсангиз, бир нарсага гувоҳ бўласиз: бачканалик, маъносиз кулгулар ва арзон «тренд»лар урчиб кетди. Гўёки «лайк» йиғиш ва диққат марказида бўлиш ҳаётнинг асосий мақсадига айлангандек. Хўш, бундай шароитда мусулмон йигит ва қизи ким бўлиши керак? Мусулмон йигит – эркаликда эмас, ахлоқда ва иймонда «эр» бўлиши лозим! Унинг мардлиги – беҳаё видеолар олишда эмас, балки нафсини тийишда, ҳалол меҳнатда ва юксак илм соҳиби бўлишда кўринади. Замон бачканаликни тарғиб қилса-да, у иззатини иймон билан ҳимоя қилади. Мусулмон қизи – авомликда ва очиқ-сочиқликда эмас, иффат ва ибодатда гўзал бўлиши лозим! Унинг қадри – экрандаги сохта мақтовлар билан эмас, балки ҳаёси ва илми билан ўлчанади. У замонга эмас, илоҳий ахлоққа эргашади. Унутманг: • Ҳар бир сониянгиз – Аллоҳ олдида жавобгарлик. • Фикрингиз – уммат учун маънавий қувват. • Шаънингиз – муқаддас динимиз билан боғлиқ. Бугунги дунё сизни «лайк»лар билан ўлчаши мумкин, аммо Аллоҳ ҳузуридаги даражангиз – қалбингиз ва амалингиз билан белгиланади. Арзон шуҳрат кетидан қувиб, қимматбаҳо умрингизни тубанликларга сарфламанг. Ҳақиқатни танланг. Ўзлигингизни сақланг. Иймон билан юксалинг! Аллоҳ ёшларимизни бачканалик офатидан асраб, илм ва тақво нури билан зийнатласин! ✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️ Ўқиб тафаккур қилишсин! @Tafakkur3
Нийтэлсэн 4-р сарын 17
Ота ва она фарзандан нимани кўпроқ кутади? Эшитинг ва тафаккур қилинг! @Tafakkur3
Нийтэлсэн 4-р сарын 17
Хозир боллар шустрый бўлиб кетаяпти. Видеони тарқатмаслик шарти билан кўринг ва... ... хуллас, эҳтётўлоорасслар... 😉😁 @Tafakkur3
Нийтэлсэн 4-р сарын 17
Чумолидан сўрабдилар: — Қаерга кетяпсан? — Каъбага. — Бу юришда қачон етиб борасан? — Етиб боролмасам ҳам, ҳеч бўлмаса, шу йўлда ўламан–ку! Биз қайси йўлда яшаб, қайси йўлда ўляпмиз!? Жуманинг хайр ва баракати сизга бўлсин, тафаккур қилинг! @Tafakkur3
Нийтэлсэн 4-р сарын 16
Ойликкача ёрдам шоуси. Шоир Эркин Бозоровнинг навбатдаги иши — кулги ортига яширинган аччиқ ҳақиқат. Унда жамиятимиздаги ижтимоий муаммолар ва ислоҳотларга бўлган муносабат оддий ҳазил эмас, балки ўткир кузатув ва теран маъно билан саҳналаштирилган. Бир қарашда кулдиради. Лекин чуқурроқ ўйлаб кўрилса, бу кулги — ўзимизнинг ҳолатимиз устидан эканлигини англайсиз. Бу ерда кулган одам эмас, англаган одам ўйга толади… ҳатто изтиробга тушади. Кўринг ва тафаккур қилинг! @Tafakkur3
Нийтэлсэн 4-р сарын 16
Боладаги қобилиятни йўқ қилувчи нарсалар: 1. Юзга уриш миядаги 300-400 хужайрани ўлдиради. Бошни силаш эса мияда янги хужайралар пайдо қилади. 2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади. Хаддан ортиқ эътибор қаратилганидан мияга қон қуйилишига, мия хужайраларининг барвақт халок бўлишига сабаб бўлади. Ёши улғайганда унга махорат, тажриба етишмайди. 3. Онани унинг ўғли олдида хақорат қилиш болани қўрқоқ, тортинчоқ қилиб қўяди, соғлом фикрлашдан тўхтатади. Чунки сўнгги тадқиқотларга кўра бола қобилиятни онасидан олади. 4. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади. 5. Боланинг ёшлигидан у билан сухбат қуриш эшигининг ёпиқлиги нотўғридир. Бунинг натижасида ундаги сўз бойлиги ва ижтимоий зехн йўқолиб боради. Боланинг гапига ахамият бермаслик, уни жим туришга буюриш, баъзи холларда уни қаттиқ инкор қилиш яхшиликка олиб келмайди. 6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириш керакми? Йўқ! Миянинг 85% и сувдан иборат. Хар 45 дақиқада 1 стакан (кичик шиша идишда) сув ичиш зарур. Агар ичмаса, тана ғайриихтиёрий харакатлар (йўтал, акса уриш, стулни қимирлатиш, столни суриш каби харакатлар) қила бошлайди. Ўқитувчига боладаги ноқулайлик зохир бўлади. 7. Нонушта қилмаслик хам яхши эмас. Аниқланишича, нонушта қилмайдиган кишиларда қондаги шакар миқдори пасайиб кетади. Бу эса мия хужайраларига етарлича озуқа етиб бормаслигини келтириб чиқаради ва хужайраларнинг парчаланишига сабаб бўлади. Фаст-фудлардан эхтиёт бўлиш лозим. 8. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини хисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди. 9. Болаларга болаларча табиат билан яшашга имкон бермаслик ва уларни дарсга кўмиб юбориш мумкин эмас. Болаларда деворга ёзиш - бу уларнинг ёшлик чоғларида эркин ёзишга имкон бермаслик натижасидир. 10. Болани дастлабки босқичда хатини (ёзувини) кичик ёзишга мажбурлаш яхши эмас. Катта ёзув ўзига ишончлилик ва эркинлик белгиси хисобланади. Агар ёзув кичик бўлса, бунинг маъноси ана шу икки сифат (ўзига ишонч ва эркинлик)нинг йўқлигидир. Фарзандлари келажагига бефарқ бўлмаган ота ва оналар тафаккур қилишсин! @Tafakkur3
Нийтэлсэн 4-р сарын 15
Цивилизация ва инсон: ижтимоийлашувнинг баҳоси 1972 йилда Ветнам уруши вақтида бомба Хо Ван Тханьнинг қишлоғини вайрон қилди, оиласининг катта қисми ҳалок бўлди. У руҳий зарбадан кейин тирик қолган ўғлини олиб, жунглига қочди ва ташқи дунё йўқолганига ишониб, у ерда яшашни бошлади. Ота-бола 40 йил давомида тропик ўрмонда изоляцияда ҳаёт кечирди. Улар дарахтда уй қуриб, овчилик ва теримчилик билан кун кечиришди, кийим ва қуролларни табиат материалларидан тайёрлашди. Вақт ҳисси, ижтимоий институтлар (пул, давлат, технология) улар учун мавжуд эмас эди. Хо Ван Ланг жамиятдан ташқарида ўсиб, тил, тафаккур ва эҳтиёжлари минималлашган ҳолда шаклланди. Унда, одамларни шафқатсиз қиладиган хиёнат, ёлғон гапириш, очкўзлик, цинизм, нафратланиш ҳисси йўқ эди. 2013 йилда улар топилиб, жамиятга қайтарилди. Бироқ Ланг учун янги муҳитда кескин ўзгариш бўлди: у иқтисодий муносабатлар, ижтимоий нормалар ва технологияларни тушунмас, доимий стресс ҳолатида яшарди. Социологик жиҳатдан бу — тўлиқ ижтимоийлашувдан ташқарида шаклланган индивиднинг индустриал жамиятга мослаша олмаслигининг яққол мисолидир. Унинг организмида ҳам янги муҳитга чидам беролмади: стресс, нотўғри овқатланиш, озиқ-овқат, ифлосланиш ва вирусларга мослашмаган иммун тизими заифлик қилди. 2021 йилда, “қутқарилганидан” атиги саккиз йил ўтиб, жигар саратонидан вафот этди. Ердаги энг хавфли чангалзорларда 40 йил тирик қолган одам цивилизацияда саккиз йил ҳам яшай олмади. Чангалзорда у эркин эди. У оч бўлганда ов қиларди. Чарчаганда ухларди. Хавотирсиз, таққослашсиз, замонавий кутилмаларнинг оғир юкисиз яшарди. Цивилизацияда у ҳайратда, тушкунликда ва охир-оқибат касалликка чалинади. Инсон дунёни ўз эҳтиёжларига мослаштириб, табиатни “инсонийлаштирар” экан, у бир вақтнинг ўзида ўзининг биологик ва руҳий мувозанатини ҳам бузиб бормоқда. Технология ва қулайликлар ҳаётни енгиллаштирса-да, улар стресс, экологик босим ва сунъий турмуш тарзини кучайтириб, соғлиққа салбий таъсир кўрсатади. Шу нуқтаи назардан, узоқ ва барқарор ҳаётнинг асоси — табиат билан уйғунликда яшаш, яъни инсоннинг ўз аслий биологик ва ижтимоий моҳиятидан узилиб кетмаслигидир. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat
Нийтэлсэн 4-р сарын 15
Турмуш қуриш ёшидаги қиз, оилали бўлишдан бош тортарди. Ундан ҳамкасблари бунинг сабабини сўрашди. - Сиз ёш, гўзал қиз бўлсангиз, мактабда ўқитувчи бўлиб ишласангиз, нима учун турмушга чиқмайсиз? Қиз деди: - Бир неча йиллар олдин, бир аёл бўлган экан. У ўғил туғишни истаркан-у Аллоҳ унга доим қиз бераркан. Олтинчисига ҳомиладор бўлганида эри: -Агар яна қиз туғсанг, уни боқмайман, бериб юбораман, - деркан. Аёл жуда қўрқаркан. Умид қилиб дуо қиларкан. Лекин, Аллоҳ олтинчисига ҳам қиз билан сийлабди. Эри ғазаб отига миниб, чақалоқни масжиднинг олдида қолдириб четдан кузатибди. Ҳеч ким олмабди. Уни кўтариб уйга қайтибди. Аёл жуда хурсанд бўлибди. Лекин эр таслим бўлмабди. Ҳар куни бомдод намозидан олдин чақалоқни масжид олдида қолдираверар, уни эса ҳеч олмас эди. Ота бу ишдан чарчамасди. Орадан муддат ўтиб аёл яна ҳомиладор бўлибди. Ва ниҳоят ўғил кўрибди. Аммо уларнинг тўнғич қизлари ҳеч қандай сабабсиз вафот этибди. У ҳар гал ҳомиладор бўлиб ўғил туғар, қизлари эса бирин кетин вафот этишарди. Фақатгина ўша ота воз кечмоқчи бўлган қиз қолибди. Ўша қиз - менман! Турмушга чиқмаслигимнинг сабаби, отам кексайиб қолдилар. Уларга қарайдиган одам йўқ. Укаларим ҳали кичик. Улар ойда бир маротаба отамни қўргани келадилар. Қушлардек яна учиб кетадилар. Отам эса, ҳар куни менга қилган ишларидан афсусланиб йиғлайдилар. «Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса» (Бақара: 216 оят) «У зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур» (Шуаро: 50 оят). Тафаккур қилинг! @Tafakkur3
Нийтэлсэн 4-р сарын 14
Фожеамиз... Кўринг ва тафаккур қилинг! @Tafakkur3
Нийтэлсэн 4-р сарын 14
Бола ўстириш ҳақида доим оналарга қарата ёзамиз. Лекин отанинг ҳам ўрни катта. Мисол учун қиз бола эркаклардан биринчи бўлиб отасини танийди, отасини ҳарактерини ўрганади, қандай муомала қилиш керак, буларни барчасини отасига қараб ўлчай бошлайди. Агар ота фарзандига чиройли ўрнак бўла олмаса, янги турмуш ҳаётида ҳам кўп тушунмовчиликлар бўлиши мумкин. Отасида бор ҳарактер ва одатларни барча эркакларда ҳам бор деб ҳисоблайди. Отасида ёқтирмаган нарсасини эрида ҳам бор деб ҳисоблаб шундай муомала қила бошлайди. Албатта бунинг охири гўзал шаклда бўлиши амри маҳол. Энди эса ўғил болалар учун отанинг роли. Ўғил болалар албатта ўзларини оталарига ўхшашларини орзу қилишади ва тақлид қилишади. Агар ота аёлига яхши муомала қилмаса ёки шунга ўхшаш манзаралар билан қаршилашганда бола, демак эр мана шундай бўлиши керак деган тушунчада бўлиб қолади. Кейинги ҳаётида албатта бу ўрганган нарсаларини қўллай бошлайди. Чунки онги шу тушунча билан ўсган бўлади. Шунинг учун бола тарбиясида нафақат она, балки отанинг ҳам роли жуда катта! Тафаккур қилинг! @Tafakkur3
Нийтэлсэн 4-р сарын 13
#Маромийлик Диққат!!! Танқидни кўтаролсангиз кўринг... Кўрдингизми, энди тафаккур ҳам қилинг! @Tafakkur3
Hashtags