TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Сувгийн жагсаалт руу буцах
Zaytun Med Tib avatar

TGINSIGHT CHAT

Zaytun Med Tib

@ZaytunMedTib

Medicine

Табобат ва Тиббиёт уйғунлиги Табиий маҳсулотлар, тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи ҳақидаги илмга асосланган маълумотлар бериб борилади. Биз билан тиббий саводхонлигингизни оширинг!!! Мурожаат учун: @zaytun_med

Дагагчид1.0万Одоогийн дагагчдын тоо
Хянасан нийтлэлүүд1,004Индекслэгдсэн нийтлэлийн тоо
Сүүлийн хамрах хүрээ20,713Сүүлийн үзэлтийн нийлбэр
Сүүлийн нийтлэлүүд

Сүүлийн нийтлэлүүд

1/84 хуудас · 1,004 нийтлэл

Нийтэлсэн 4-р сарын 19

Қозон овқатларни рационга киритишда энг муҳим тамойил — мувозанат ва хилма-хиллик. Организм бир хил озуқага эмас, балки турли нутриентларга муҳтож. Шунинг учун овқатни кун давомида бир марта қабул қилиб, қолган вақтда енгил ва турлича таомлар билан рационни тўлдириш мақсадга мувофиқ. Дон маҳсулотлари — сули, арпа, гуруч, гречиха, тариқ — физиологик жиҳатдан жуда қимматли ҳисобланади. Улар: мураккаб углеводлар манбаи бўлиб, энергияни секин ажратади клетчаткага бой бўлиб, ичак перистальтикасини яхшилайди гликемик индексини нисбатан паст сақлаб, қондаги глюкоза даражасини барқарор ушлайди Сувда пишириш усули озуқанинг ҳазм бўлишини енгиллаштиради ва ортиқча ёғ тушишининг олдини олади. Масалан, сулини майдаланган ҳолда истеъмол қилиш унинг юза майдонини оширади, бу эса термик ишлов ва ферментатив парчаланишни тезлаштиради. Зираворлар (зира, зирк, зарчава) фақат таъм учун эмас, балки биологик фаол моддалар манбаи сифатида ҳам аҳамиятга эга: ҳазм ферментларини рағбатлантиради ичакда газ ҳосил бўлишини камайтиради антиоксидант ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади Палов таркибий жиҳатдан мураккаб таом бўлиб, унда углевод (гуруч), ёғ ва оқсил (гўшт) бир вақтда мавжуд. Бу уни юқори калорияли ва тўйимли қилади. Лекин унинг ҳазм бўлиши қуйидаги омилларга боғлиқ: Сабзи миқдори: сабзи клетчатаси ичак ҳаракатини яхшилайди ва гуруч ҳазмини енгиллаштиради Ёғ миқдори: ортиқча ёғ ошқозон бўшашини секинлаштиради ва ҳазмни оғирлаштиради Зираворлар: ҳазм ферментларини фаоллаштириб, диспепсия хавфини камайтиради Сабзи таркибидаги бета-каротин ва калий юрак-қон томир тизими учун фойдали, лекин у қон босимига тўғридан-тўғри кескин таъсир қилмайди. Паловни тайёрлашда пиёзни қовуриш — бу асосан таъм ва аромат учун хизмат қилади. Жигарга таъсир эса кўпроқ ёғнинг тури ва миқдори, шунингдек, унинг қиздирилиш даражасига боғлиқ (оксидланган ёғлар зарарли бўлиши мумкин). Хулоса қилиб айтганда, палов тўғри технология ва меъёрда тайёрланса, тўйимли озуқа бўла олади. Бироқ у юқори калорияли таом бўлгани учун: ортиқча истеъмол қилинмаслиги жигар, ўт пуфаги ва ошқозон-ичак касалликларида чекланиши керак. Соғлом овқатланишнинг илмий асоси — энергия баланси, нутриентлар мувозанати ва рацион хилма-хиллигидир. –————————————————— Маҳсулотлар хариди ва шифокорлар қабули учун: 🌐https://t.me/zaytun_med ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! @zaytunmedtib

672 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 18

OSINA – Паразитларга қарши табиий ҳимоя, жигар ва иммунитетни қўллаб-қувватлайди. Фармакологик таъсири: - Антипаразитар. Гельминтлар, лямблия, описторх ва трихомонас фаолиятини пасайтиради ва кўпайтиришини чеклайди. - Гепатопротектор. Жигарни токсинлардан ҳимоя қилади, ҳужайраларнинг регенерациясини ва сафро айланишини фаоллаштиради. - Антибактериал ва антифунгал. Бактерия ва замбуруғ инфекцияларининг ривожланишини тўхтатади. - Иммуномодулятор. Организмнинг иммун тизимини мувозанатлайди ва яллиғланиш реакцияларини камайтиради. - Антиоксидант ва антиинфламатор. Ҳужайраларни оксидловчи стрессдан ҳимоя қилади, ички органлар ва терини яллиғланишдан сақлайди. - Ҳазм тизимига ёрдам. Овқат ҳазм бўлишини яхшилайди, ичак микрофлорасини мувозанатлайди. Қўлланилиши: - Гельминтоз ва ичак паразитар инфекцияларда. - Жигар ва ўт йўллари фаолиятини қўллаб-қувватлашда. - Ичак дисбактериози, колит ва энтеритда. - Сурункали чарчоқ, паст иммунитет ва яллиғланиш ҳолатларида. - Тери муаммолари (дерматит, экзема, аллергик тошмалар)да. - Организмни детокс ва тозалаш мақсадида. Ҳажми: 90 дона. Нархи: 95.000 сўм. Манзилимиз: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Уста Олим 2-берк кўчаси, 22. Мўлжал: Себзор чорраҳаси, Ривиера савдо маркази орқаси. Мурожаат учун: +998935874403; +998555103003 @zmtxk

962 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 18

Антибиотиклар: фойдаси ва эҳтиёт чоралари 🦠 Вирус ва бактериал инфекцияни қандай фарқлаш мумкин? Антибиотиклар — инфекцияларга қарши тиббиётда кенг қўлланиладиган кучли дори воситаларидир. ✅️ Улар бактерияларни йўқ қилади ёки уларнинг кўпайишини тўхтатади, шу сабабли бактериал инфекцияларда юқори самара беради. ❗️ Лекин муҳим жиҳат: антибиотиклар фақат бактериал инфекцияларга қарши таъсир қилади. ❌ Вирусли касалликларда (грипп, ОРВИ, шамоллаш) уларнинг ҳеч қандай фойдаси йўқ. ⚠️ Асоссиз ва нотўғри қабул қилинган антибиотиклар: — ичак микрофлорасини издан чиқаради — иммунитетни заифлаштиради — аллергик ҳолатларни келтириб чиқаради — антибиотикларга чидамли бактериялар шаклланишига сабаб бўлади 👶 Айниқса болаларда назоратсиз антибиотик қўллаш келажакда жиддий соғлиқ муаммоларига олиб келиши мумкин. 📌 Шунинг учун антибиотикларни фақат шифокор тавсияси билан, аниқ ташхис қўйилгандан кейин қабул қилиш зарур. 💡 Эсда тутинг: ҳар бир иситма ёки шамоллаш антибиотик талаб қилмайди! –————————————————— Маҳсулотлар хариди ва шифокорлар қабули учун: 🌐https://t.me/zaytun_med ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! @zaytunmedtib

1,010 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 17

Eslab qol: Haqqoniy shifo — avvalo 1-hazmni tiklashdan boshlanadi. @zaytunmedtib

1,400 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 17

🚨 Диққат! Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) носвойни хавфли канцероген деб эътироф этди! ⚠️🛑 ЖССТ маълумотларига кўра, носвой инсон саломатлиги учун юқори хавфли моддалардан бири ҳисобланади. У I гуруҳдаги канцерогенлар (саратон келтириб чиқарувчи моддалар) қаторига киритилган. 🛑 Носвой ва унинг хавфи ✅Оғиз, милк ва ошқозон саратонига олиб келиши мумкин ✅Шиллиқ қаватларни шикастлаб, доимий яра ва яллиғланишга сабаб бўлади ✅Иммунитетни сусайтириб, инфекцияларга мойилликни оширади ✅Қондаги никотин ва токсинлар юрак-қон томир тизимига оғир зарар беради ✅Оғизда доимий ҳид, тиш ва милк касалликлари ривожланади ✅Оғир метaлллар ва пестицидлар билан заҳарланиш хавфини оширади 📌 Носвой таркибидаги заҳарли моддалар ❌Никотин – оғиз ва милк тўқималарини шикастлайди, ҳаддан ташқари қон томирлар тортилишини чақириб, гипертонияга олиб келади. ❌Арсен, кургoшин, кадмий, симоб – оғир металлар модда алмашинувини бузади ва ҳужайра мутацияларига сабаб бўлиши мумкин. ❌Радиоактив моддалар (полоний-210) – бу модда чўл ва далалардаги ўсимликлар орқали носвой таркибига киради ва хавфли мутацияларга сабаб бўлади. ❌Канцероген нитрозаминлар – тузилиш жиҳатидан тўғридан-тўғри саратон касалликларини келтириб чиқарувчи моддалар. 🛑 Носвой қандай касалликларга сабаб бўлади? 1️⃣Оғиз ва милк саратони – доимий химиявий таъсир шиллиқ қаватни емириб, рак ҳужайралари ривожланишини қўзғатади. 2️⃣Ошқозон ва ичак яралари – кучли кислотали таъсир ошқозон тўқималарини зарарлайди. 3️⃣Юрак-қон томир касалликлари – никотин қон томирларни заифлаштириб, инфаркт ва инсульт хавфини оширади. 4️⃣Иммунитет сусайиши – оғир металлар ва токсинлар иммун тизимини заифлаштириб, организмни инфекцияларга мойил қилади. 5️⃣Диққат ва хотира сусайиши – носвой таркибидаги токсинлар асаб ҳужайраларини шикастлаб, когнитив қобилиятни пасайтиради. 🚫 Носвой истеъмол қиладиган танишларга юборинг! Ҳар бир инсон саломатлигига эътиборли бўлиши шарт. Акс ҳолда, бефарқлик оғир касалликларга олиб келиши мумкин. Агар сиз ёки яқинларингиз носвой истеъмол қилса, бу зарарлар ҳақида хабар беришга шошилинг! –————————————————— Маҳсулотлар хариди ва шифокорлар қабули учун: 🌐https://t.me/zaytun_med ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! @zaytunmedtib

2,590 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 16

😁😆😁Nima qisa bo’ladi shunaqa bemorlarni😤😁 –————————————————— Маҳсулотлар хариди ва шифокорлар қабули учун: 🌐https://t.me/zaytun_med ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! @zaytunmedtib

2,610 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 16

Инсон доимо ўрганишга муҳтож. Лекин ҳақиқий натижа - билимни амалда қўллаганда келади. Шунингдек, ҳар қандай билим эмас, балки ишончли ва илмий манбадан олинган билим муҳим. Биз сиз учун айнан шундай ➡️ сараланган ва амалиётга йўналтирилган билимлар муҳитини яратдик. 💡 Агар сиз ҳам онгли ривожланишни истасангиз - қўшилин⤵️⤵️ https://t.me/addlist/HaOAG8kVazkwNTUy 💚 Сафимизда бўлинг!

1,800 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 15

https://t.me/zmtxk Маҳсулотларимиз ҳақидаги маълумотларни шу каналдан оласиз 🔽🔽🔽

1,850 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 15

Бугун сизлар билан таркибида Гинкго билоба сақловчи самарали препаратларимиз билан танишамиз 🌿 Улар қуйидагилар: ✨Зехнисалим – мия фаолиятини қўллаб-қувватлайди, хотира ва диққатни яхшилашга ёрдам беради. ✨Невросон AS – асаб тизимини тинчлантиради, стресс ва чарчоқни камайтиради. ✨Коллаген Лумикол – нафақат тери, балки қон айланишини ҳам яхшилаш орқали умумий ҳолатни қўллаб-қувватлайди. 🌱 Ушбу препаратлар таркибидаги Гинкго билоба қон айланишини яхшилаш, мияни озиқлантириш ва антиоксидант ҳимояни кучайтиришда муҳим ўрин тутади. Соғлом ҳаёт сари бир қадамни бирга қўяйлик Зайтун Мед Тиб шифохонаси жойлашуви: Гугл харитада - https://maps.app.goo.gl/H6AdW99ftQa7VYfb6?g_st=ic Яндех харитада - https://yandex.com/maps/org/46527849028 Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Уста Олим 2-берк кўчаси, 22-уй Мўлжал: Себзор чорраҳаси, Ривиера савдо маркази орқаси. Мурожаат учун: +998935874403; +998555103003

2,029 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 14

🔴ГИНКГО БИЛОБА (2-қисм) ⠀ Гинкго билоба кўз касалликларида ҳам муҳим ўрин тутади. Илмий тадқиқотлар уни ёшга боғлиқ макулодистрофия, глаукома, диабетик ретинопатия ва кўз ишемиясида самарали эканини кўрсатади. Бу унинг антиоксидант, яллиғланишга қарши ва қон томирларни ҳимоя қилувчи таъсири билан боғлиқ. Натижада кўз томирларида микроқон айланиши яхшиланади. ⠀ • Стандартлаштирилган экстракт (EGb 761) кунига 240 мг қабул қилинганда енгил ва ўрта даражадаги деменцияда: ✔ хотира ва фикрлаш яхшиланади ✔ психоневрологик ҳолат барқарорлашади ✔ кундалик фаоллик ва ҳаёт сифати ошади ⠀ • Плацебо-назоратли тадқиқотлар гинкго билоба оралиқ оқсоқланишда юриш қобилиятини яхшилашини кўрсатган. Шу билан бирга у яхши ўзлаштирилади. ⠀ • 90 кун давомида қабул қилинганда қулоқдаги шовқин (тиннитус) камайиши кузатилган. ⠀ • 55 ёшдан катта инсонларда гинкго билоба: ✔ ақлий фаолликни кучайтиради ✔ хотирани мустаҳкамлайди ✔ бош оғриғи ва бош айланишини камайтиради ✔ қулоқдаги шовқинни пасайтиради ✔ ҳаракат бузилишларини енгиллаштиради ⠀ • Тадқиқотлар гинкго билоба экстракти ВИЧ билан боғлиқ неврологик ҳолатларда ҳам фойдали бўлиши мумкинлигини кўрсатади. ⠀ • СДВГ бўлган болаларда асосий давога қўшимча сифатида қўлланганда диққат етишмаслиги белгилари камайган. ⠀ • Дислексия (ўқиш қобилияти бузилиши) бўлган болаларда ўтказилган тадқиқотлар гинкго билоба қийинчиликларни енгиллаштириши мумкинлигини кўрсатган, аммо бу йўналишда яна қўшимча изланишлар талаб этилади. ⠀ • Айрим тадқиқотларда гинкго билоба антидепрессантлар чақирган жинсий дисфункцияда юқори самара кўрсатган. У қон томирларни кенгайтириб, қон айланишни яхшилайди ва шу орқали эректил функцияга ижобий таъсир кўрсатади. ⠀ 3️⃣ Профилактика ва даволашда қўлланилиши ⠀ Амалиётда гинкго билоба қуйидаги ҳолатларда кенг қўлланилади: ✔ қон томир касалликлари ✔ қон қуюқлашиши ва реология бузилиши ✔ хотира ва диққат пасайиши ✔ нутқ бузилишлари ✔ соч тўкилиши ⠀ Бугунги кунда бозорда гинкго билоба асосида кўплаб препаратлар мавжуд. Аммо уларнинг самараси бир хил эмас. ❗ Шунинг учун: ✔ таркибини ✔ бир кундаги дозасини албатта текшириш зарур Агар доза етарли бўлмаса, кутилган самарага эришиб бўлмайди. ⠀ Эртага гинкго билоба асосидаги корхонамиз тамонидан ишлаб энг самарали препаратлари билан бўлишаман. Қизиқ бўлса “+” қолдиринг 😊 –————————————————— Маҳсулотлар хариди ва шифокорлар қабули учун: 🌐https://t.me/zaytun_med ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! @zaytunmedtib

2,130 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 14

🔴ГИНКГО БИЛОБА (1-қисм) ⠀ Гинкго билоба — ер юзидаги энг қадимий дарахтлардан бири бўлиб, унинг шифобахш хусусиятлари 2000 йилдан зиёд вақтдан бери тиббиётда қўлланиб келинмоқда (Катунина Е.А., 2013 й.). У ҳатто Хиросима ва Нагасаки атом бомбардимонидан кейин ҳам сақланиб қолган ноёб ўсимлик сифатида тарихга кирган. Бугунги кунда гинкго билоба баргларидан олинадиган экстракт дунёда энг кўп ишлатиладиган ўсимлик асосидаги дори воситаларидан бири ҳисобланади ва АҚШ ҳамда Европа мамлакатларида энг машҳур биологик фаол қўшимчалар қаторига киради. ⠀ Унинг оммалашувига 3 асосий омил сабаб бўлган👇 ⠀ 1️⃣ Кенг қамровли таъсир механизми ⠀ Гинкго билоба экстракти: ✔ эркин радикалларни зарарсизлантиради ✔ оксидловчи стрессни камайтиради ✔ асаб тизими ҳимоясини кучайтиради ✔ тромбоцитлар агрегациясини пасайтиради Шу билан бирга у: ✔ яллиғланишга қарши ✔ антиоксидант ✔ қаришга қарши таъсирга эга У Алцгеймер касаллигида когнитив функцияларни қўллаб-қувватлашда фойдали таъсир кўрсатади. Гинкго билоба таркибида кўплаб биологик фаол моддалар мавжуд бўлиб, унинг асосий таъсири флавоноидлар ва терпен трилактонлар билан боғлиқ. ⠀ 2️⃣ Илмий жиҳатдан исботланган самарадорлик ⠀ 1970-йилларда гинкго билоба асосида юрак ва мия қон томирларига ижобий таъсир кўрсатувчи илк препарат ишлаб чиқилган. Бугунги кунда PubMed илмий базасида “гинкго билоба” бўйича 5000 дан ортиқ тадқиқотлар мавжуд. ⠀ Қуйида айрим муҳим натижалар👇 ⠀ • Гинкго билоба экстракти бронхиал астмада кузатиладиган яллиғланиш ва иммун гиперсезувчанликни камайтиради. У глюкокортикостероидлар билан бирга қўшимча даво сифатида қўлланилиши мумкин. • 2-тип қандли диабет бўлган беморларда: ✔ гликирланган гемоглобин пасайган ✔ оч қориндаги қанд миқдори камайган ✔ инсулин даражаси тушган ✔ бел айланаси ва висцерал семириш камайган Энг муҳими — жигар, буйрак ва қон яратиш тизимига салбий таъсир кузатилмаган. Мутахассислар ушбу экстрактни 2-тип қандли диабетни назорат қилишда самарали қўшимча восита деб баҳолашмоқда. ⠀ Давоми бор… 🔻 –————————————————— Маҳсулотлар хариди ва шифокорлар қабули учун: 🌐https://t.me/zaytun_med ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! @zaytunmedtib

1,970 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 13

INOZITOL – Гормонал мувозанат ва метаболизм учун! Инсулин сезувчанлигини ошириш, метаболик жараёнларни яхшилаш ва асаб тизимини қўллаб-қувватлаш учун самарали комплекс! Таркиби: - Инозитол – 500 мг (вегетариан капсулада). Асосий фойдалари: • Инсулинга сезувчанликни оширади ва қондаги глюкоза миқдорини тартибга солади. • Ёғ ва шакар алмашинувини яхшилайди. • Асаб тизимига ижобий таъсир қилиб, депрессия ва асабий тарангликни камайтиради. • Кўриш ўткирлигини оширади ва қон томир ўтказувчанлигини яхшилайди. • Атеросклероз ва юрак-қон томир касалликларининг олдини олишга ёрдам беради. • Эпидермис ҳимоясини кучайтиб, тери ҳолатини яхшилайди. • Соч тўкилишига қарши курашиб, уларнинг ўсишини тезлаштиради. • Ҳомиладорликка тайёргарлик даврида энг муҳим қўллаб-қувватловчи элементлардан бири. • Тухумдонлар поликистози синдромида ҳомиладорлик эҳтимолини оширади. • Тухум ҳужайра ривожланиши ва сперма фаоллигини яхшилаб, уругланиш имконини оширади. • Метаболик синдром, қандли диабет ва жигарнинг ёғли дистрофиясида самарали. Қўлланилиши: - Семизлик ва метаболик синдромда. - Қандли диабетда. - Тухумдонлар поликистозида. - Асабийлик ва депрессияда. - Соч тўкилиши ва терида тошмаларда. - Ҳайз циклининг бузилиши ва оғриқли ҳайзда. - Бефарзандлик ва гормонал муаммоларда. - Юрак-қон томир тизими касалликлари ва атеросклерозда. Ҳажми: 120 дона. Нархи: 150.000 сўм. Манзилимиз: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Уста Олим 2-берк кўчаси, 22. Мўлжал: Себзор чорраҳаси, Ривиера савдо маркази орқаси. Мурожаат учун: +998555103003; +998935874403 @zmtxk

1,690 views
123•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384
Өмнөх1/84 хуудасДараах