TGINSIGHT CHAT
Тарихий карточка. Футбол
@histball
SportЭски газеталар — футбол тарихи гувоҳи. “Тарихий карточка” (@tarixkart)нинг футболга ихтисослашган шуъбаси Реклама: @VenkonPR
Сүүлийн нийтлэлүүд
2/84 хуудас · 1,000 нийтлэл
Нийтэлсэн 1-р сарын 25
“Динамо” (Киев) аъзоси Сергей Арслонов Москвада сафимизга қўшилса, “Челси” (Англия) клуби футбол мактабида таҳсил олаётган Даут Жатдоев эса, мана, ўн кундирки ўқув-йиғин машғулотларимизда иштирок этмоқда”, - Рауф Инилеев, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи. “Ўзбекистон футболи” газетасининг 2004 йил 13 январь сонидан @histball
Нийтэлсэн 1-р сарын 25
“Баъзи бир оммавий ахборот воситалари Ривалдонинг “Ал-Иттиҳод” жамоаси билан 6 ойлик шартнома имзолаганини ёзишмоқда... Эслатиб ўтамиз, “Ал-Иттиҳод” Осиё Чемпионлар Лигасида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси билан бир гуруҳдан жой олган. Агар бразилиялик футболчининг…
Нийтэлсэн 1-р сарын 25
Журналист: - Одатда ҳар бир инсоннинг ўз шиори бор. Сизда-чи? Жасур Ҳасанов: - Ҳеч қачон ортга қайтмаслик. - Лекин бу шиорга майдонда амал қилмасангиз керак? - Аксинча, майдонда ҳам амал қиламан. - Аммо бу баъзида салбий ҳолатларни юзага келтириши мумкин-ку? - Бундай ҳолга ўрганиб қолганман. Балки бу менинг камчилигимга кирар... “Ўзбекистон футболи” газетасининг 2004 йил 16 январь сонидан @histball
Нийтэлсэн 1-р сарын 25
Qanday qilib onlayn to‘lovlar pul va vaqtni tejashga yordam beradi? Shahnoza, yakka tartibdagi tadbirkor va uy bekasi. Ba’zilar uchun ish bilan bog‘liq xarajatlarni to‘lash jarayoni bo‘lishi mumkin, ayniqsa biznes va oilani bittada olib boradigan ayollar uchun. Lekin Shahnoza uchun bunday ish Payme bilan osonlashdi. Davomini o‘qish
Нийтэлсэн 1-р сарын 23
“Ҳа, ростдан қарздор клубларимиз талайгина. Масалан, Олий Лигада “Трактор”, “Дўстлик”, Қўқон-1912”, Биринчи Лигада эса “Гулистон”, “Навбаҳор-2”, “Шўрчи”, “Шаҳрихон” жамоалари ўз қарзларини узмаса, янги мавсумда мусобақаларда иштирок этмайди”, - Алишер Никимбаев, ЎФФ мусобақаларни ўтказиш бўлими бошлиғи “Ўзбекистон футболи” газетасининг 2004 йил 6 январь сонидан @histball
Нийтэлсэн 1-р сарын 23
“Баъзи бир оммавий ахборот воситалари Ривалдонинг “Ал-Иттиҳод” жамоаси билан 6 ойлик шартнома имзолаганини ёзишмоқда... Эслатиб ўтамиз, “Ал-Иттиҳод” Осиё Чемпионлар Лигасида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси билан бир гуруҳдан жой олган. Агар бразилиялик футболчининг араб жамоаси ўтганлиги рост бўлса, биз уни Фарғонада кўришимиз мумкин” “Ўзбекистон футболи” газетасининг 2004 йил 6 январь сонидан @histball
Нийтэлсэн 1-р сарын 23
“Ўзбекистоннинг халқаро миқёсда тан олиниши юксак шараф билан бирга жиддий синов ҳамдир. Энди биз қўшчемпионлик ва келишилган ўйинлар каби иллатлардан воз кечишимиз керак. Халқаро майдонда нафақат мураббий ва футболчилар, балки мухлислар ҳам маданиятли блишлари лозим” “Ўзбекистон футболи” газетасининг 1994 йил 5 январь сонидан @histball
Нийтэлсэн 1-р сарын 22
«Ўзбекистон футбол федерацияси ижроия қўмитаси йиғилишида бир гуруҳ футбол мутасаддиларининг таклифлари ўқиб эшиттирилди. Улар Самарқанднинг “Динамо” жамоасини Олий Лигада... сақлаб қолиш, шунингдек, Хоразм вилоятидан биттадан жамоани Биринчи Лигага киритиш ҳақида ЎФФ президенти, республика бош вазири Абдуҳошим Муталовга юборилган илтимосномалардан иборат эди. Бош вазир... қонун ҳамма учун баробар эканлигини айтиб, ғалабага фақат меҳнатлар эвазига эришмоқ лозимлигини таъкидлади» «Ўзбекистон футболи» газетасининг 1994 йил 12 январь сонидан @histball
Нийтэлсэн 1-р сарын 22
«Яқинда бир танишим ўғлига футбол ўйнайдиган бирор оёқ кийим топиб беришимни илтимос қилди. “Мен бир-икки спорт буюмлари дўконини ахтариб топа олмадим, сен эса ҳар ҳолда спортга яқин одамсан”, деб қўшиб қўйди. Унга бундай пойабзални оддий спорт журналисти бир четда турсин, машҳур футболчи Миржалол Қосимов ўзи излаб топа олмаётганини айтганимда, ҳанг-манг бўлиб қолди...» «Ўзбекистон футболи» газетасининг 1993 йил 21 июлда чоп этилган энг биринчи сонидан @histball
Нийтэлсэн 1-р сарын 22
«Ватан туйғусидан-да бойлик орттиришни афзал кўрган Валерий [Кечинов] ҳам рухсатсиз [«Пахтакор»]ни тарк этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси ФИФА ва УЕФАни огоҳлантирганди. Куни кеча Халқаро футбол федерацияси бош котиби Зепп Блаттер томонидан федерациямизга факс орқали хабар келди. Унга кўра, Кечинов масаласи бўйича «Спартак» ва «Пахтакор» жамоалари мутасаддилари тез орада бир қарорга келишлари керак» «Ўзбекистон футболи» газетасининг 1993 йил 21 июлда чоп этилган энг биринчи сонидан @histball
Нийтэлсэн 1-р сарын 22
«Беларус олимпия термаси билан ўтказилган учрашувда асосий таркибни синаб кўрдик. Футболчиларимиз бемалол ҳаракат қилишди. Натижа ҳам шунга яраша бўлди. Ҳар иккала тўпни терма жамоага яқиндагина қабул қилинган Арслон Толипов киритди... Беларус сафарига кимлар ҳомийлик қилди? Республика футбол федерацияси ҳамда ТИБЦ фирмасидан миннатдормиз. Харажатларимизни шулар қоплади. Чиройли кийим-кечаклар тайёрлашди. ТИБЦ фирмаси 1,5 миллион сўм ўтказди» «Ўзбекистон футболи» газетасининг 1993 йил 21 июлда чоп этилган энг биринчи сонидан @histball
Нийтэлсэн 1-р сарын 22
«Чемпионлик учун курашда бу йил ҳам асосий баҳс “Пахтакор” ва “Нефтчи” ўртасида бўлишига ҳеч ким шубҳа қилмаганди. Фақат ўтган мавсумдан фарқи, бу йил бизда қўш чемпион бўлмайди. Ҳар ҳолда, ҳозирча шундай дейишимизга асос бор. Қисқаси, футболи ривожланган мамлакатлар сингари бизда ҳам чемпион битта бўлади» «Ўзбекистон футболи» газетасининг 1993 йил 21 июлда чоп этилган энг биринчи сони 3-саҳифасидан @histball