TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Тарихий карточка. Футбол
Тарихий карточка. Футбол avatar

TGINSIGHT POST

Post #5310

@histball

Тарихий карточка. Футбол

Үзэлт3,660Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн10-р сарын 262024.10.26 13:03
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Ғалаба! “Пахтакор” – Олий Лигада “Жумҳуриятимиз фуқаролари учун от йили файзли келди... Янгиланиш, покланишнинг серқирра жилолари халқимиз севган ўйин – футболда ҳам ўз аксини топди... Хирмон кўтариш фурсати яқинлашганда пахтакорчилар ҳам барчамизни хушнуд этишди... Ҳаяжонли дақиқаларга бой учрашув майдон эгалари фойдасига тугади: ҳисоб 7:2. Бу ғалаба “Пахтакор” учун Олий Лигага йўлланма келтирди... Жумҳуриятимиз чарм тўп мухлислари “Пахтакор” устозлари ва аъзоларини ғалаба билан чин қалбдан қутлайдилар” “Совет Ўзбекистони” газетасининг 1990 йил 26 октябрь сонидан Маълумот учун: “Пахтакор” 1984 йили СССР Олий Лигасидан тушиб кетиб, фақат 1990 йилга келиб Олий Лига йўлланмасини қўлга киритган. 1991 йили охирги марта ўтказилган СССР Олий Лигаси мусобақаларида “Пахтакор” 16 жамоа орасида 13-ўринни эгаллаган. @histball