TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Migration.uz | Хабарлар
Migration.uz | Хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #142

@migration_TMMA

Migration.uz | Хабарлар

Үзэлт383Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн1-р сарын 122024.01.12 05:03
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

#ҳуқуқий_хабар#Россия Пенза (#Россия)да 7 нафар Ўзбекистон фуқароси биз билган “кирди-чиқди” қилиш мақсадида йўлда вафот этибди. Аллоҳ савол-жавобларини осон қилсин, илоҳим. Қиш кунида , тизза бўйи қор, йўллар сирпанчиқ, баъзи жойлар бўрон бўлганида “кирди-чиқдисиз” ҳам амалласа бўладиган йўллари бор. 👉Масалан, патент тугаса кейинги йилга патент олиш учун “трудовой договор” қилиб, Россиядан чиқмай янги #патент олса бўлади. 👉Патент куйган бўлса ёшингиз нечада бўлишидан қатъий назар ўқишга кириб,бир йиллик “#регистрация”, #РВП қилсангиз бўлади. 👉Яқин қариндошингиз РФ фуқароси ёки ВНЖси бор шахс бўлса у асосида бир йилга “#регистрация” қилишингиз мумкин. ✔️Ёки аввалроқ мониторинг қилишни бошласа арзон билетларни топиш мумкин — Қозоғистон, ўзимизни Самарқанд, Арманистонларга деярли ҳар ҳафта қандайдур акциялар бўлиб туради ва бир тарафга 7 минга #билет олса бўлади. ⚠️Ҳар уч ойда “кирди-чиқди” қилиш қонунни бузиш дегани. Қолаверса қиш кунларида жуда хавфли. @migration_TMMA