Нийтлэлийн агуулга
🪩 Сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқароларининг #Канада ишчи визасини расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларга дуч келиш ҳолатлари кўпаймоқда. Хусусан, фуқаролар воситачи шахслар билан Telegram ва WhatsApp орқали боғланиб, уларга дастлаб шахсий ҳужжатларини, виза расмийлаштириш учун банк ҳисобига катта миқдорда пулни жўнатади. Шундан сўнг воситачи шахслар жўнатган сохта ҳужжатлар билан Канаданинг Тошкентдаги фахрий консулхонасида мавжуд бўлмаган виза суҳбатлари тайинланади. ❗️Эслатиб ўтамиз, #Канада'нинг Тошкентдаги фахрий консулхонаси фақат консуллик масалалари билан шуғулланади ва #виза олиш жараёнида иштирок этмайди. ✔️ Канада визасини олиш жараёни ҳақидаги барча маълумотлар Канада ҳукуматининг www.canada.ca сайтида мавжуд. Шу муносабат билан, хорижда ишлаш истагидаги юртдошларимиздан турли норасмий эълонларга ва воситачи шахсларга ишонмасликни, фирибгарлик ҳолатларига дуч келган тақдирда, ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилишларини сўраймиз. @migration_TMMA