TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Migration.uz | Хабарлар
Migration.uz | Хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #191

@migration_TMMA

Migration.uz | Хабарлар

Үзэлт528Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн2-р сарын 62024.02.06 09:51
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

🇵🇱#Польша'да ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! 👉🏻Иш тури: 📍қолиплаш (опалубщик); 📍металл конструкцияларни маҳкамлаш/темирчи (монтажник металлоконструкций). Номзодлар учун талаблар: 💢 18-45 ёш; 💢 рус ёки инглиз тилларини билиш; 💢 сўралаётган бўш иш ўринлари бўйича иш тажрибаси (тасдиқловчи ҳужжат қўшимча устунлик беради); 💢 судланмаган; 💢 хорижга чиқиш тақиқланмаган; 💢 жисмонан ва руҳан соғлом; 💢 зарарли одатлардан ҳоли; 💷 Иш ҳақи: 750 евродан бошланади Ётоқхона, тиббий суғурта, Полшада рўйхатдан ўтиш, ётоқхонадан иш жойигача транспорт харажатлари иш берувчи ҳисобидан. Қуйидаги харажатлар фуқаро ҳисобидан: 📍виза тўлови; 📍авиачипта; 📍Агентлик тўлови; 📍овқатланиш харажатлари. 👉Рўйхатдан ўтиш Эслатма: 100 нафар номзод рўйхатдан ўтгандан кейин тўхтатилади. Ваканция учун касбий малака талаби мавжуд. Ушбу соҳада малакаси йўқ номзодлар рўйхатдан ўтмасликлари сўралади. Рўйхатдан ўтган фуқаролар Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган амалий имтиҳонларга чақирилади. ❗️ДИҚҚАТ: Ҳозирда labormigration.uz сайтидан МОБИУЗ мижозлари томонидан фойдаланишда узилишлар вужудга келаётганлиги сабабли бошқа провайдерлар орқали рўйхатдан ўтишингиз сўралади. Айни пайтда ушбу камчилик бартараф этилмоқда. @migration_TMMA