Нийтлэлийн агуулга
уюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 2024 йил 17 февраль куни рўйхатдан ўтган номзодлар учун бугун, 23 февраль соат 11:00 дан иш берувчи ташкилот томонидан рус тили бўйича тест ўтказилиши режалаштирилган эди. Иш берувчи ташкилот вакилларининг маълум қилишича, рус тили бўйича тест ўтказиладиган платформага киришга уринишлар сони ошгани, хусусан, рўйхатдан ўтмаган кўплаб фойдаланувчилар ҳам платформага киришга урингани сабабли тест бошланиши кечикмоқда. Шу муносабат билан, бугун, 23 февраль куни фақат рўйхатдан ўтган номзодларга ҲУДУДЛАР БЎЙИЧА тест учун алоҳида ҳаволалар тақдим этилиши режалаштирилмоқда. ❗️ Номзод рўйхатдан ўтганда кўрсатган ҳудуддан бошқа ҳудуд номзодлари тестига киришга уринган ҳолатда, иш берувчи томонидан танловлардан четлатилади! ❗️Техник муаммоларни юзага келтирмаслик учун бошқа ҳудудлардан рўйхатдан ўтган номзодлар платформага кирмаслигини сўраймиз. Ҳудудлар бўйича тест бошланиши вақти ва ҳаволаси ҳақида 5 дақиқа аввал қўшимча маълумот берилади.