Нийтлэлийн агуулга
🇰🇷#Корея Республикасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! #Корея Республикасида ишлаш мақсадида 8-13 февраль кунлари ҚУРИЛИШ йўналишида рўйхатдан ўтган номзодлар учун EPS-Topik имтиҳони 4-9 март кунлари(дам олиш кунлари ҳам)бўлиб ўтиши белгиланган. Имтиҳон манзили: Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент кўчаси 331-уй. 👉Локация 👉Имтиҳонда қатнашувчи номзодлар рўйхати Имтиҳонга киришда талаб этиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар: 1. хорижга чиқиш паспорти; 2. 3,5 х 4,5 ҳажмдаги оқ фонли, сифатли рангли сурат (2 дона). ❗️Эслатма: Шунингдек, 8-13 февраль кунлари бошқа йўналишлар бўйича рўйхатдан ўтган номзодлар учун EPS-Topik имтиҳони қуйидаги кетма-кетликда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда: 1. Қишлоқ хўжалиги. 2. Хизмат кўрсатиш-2. 3. Ишлаб чиқариш. ☎️Мурожаат учун: 71 202-33-55, 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақам @migration_TMMA